Ҳужжат янги таҳрирда қабул қилинган
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 130-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда) ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин.
Банкротлик тўғрисидаги иш ушбу Қонуннинг 3-моддасида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда хўжалик суди томонидан қўзғатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар кредиторларнинг йиғилишида ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган қарорларни қабул қилиш учун зарур кредиторлар овози сони етарлича ҳозир бўлмаган бўлса, кредиторларнинг такрорий йиғилиши чақирилади, бу йиғилиш ўтказиладиган жой ва вақт тўғрисида кредиторлар тегишли равишда хабардор этилган тақдирда бундай қарорларни йиғилиш ҳозир бўлган кредиторлар овози сонига нисбатан кўпчилик овоз билан қабул қилишга ваколатлидир.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонунига мувофиқ қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонунига мувофиқ бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Қонун 25-моддасининг биринчи қисмида белгиланган шартларга риоя этган ҳолда қарздор-юридик шахснинг раҳбари, қарздор-жисмоний шахс матбуотда қарздорнинг банкротлиги тўғрисидаги ёки унинг ихтиёрий равишда тугатилиши ҳақидаги эълонни чоп этади.
Қарздор-юридик шахснинг раҳбари, қарздор-жисмоний шахс кредиторларнинг талабларини кўриб чиқиши, уларни кредиторлар талабларининг реестрига киритиши ҳамда ушбу Қонуннинг VI-бобида назарда тутилган тартибда кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилишга киришиши шарт, ушбу бобнинг хўжалик судларининг тугатишга доир иш юритишдаги фаолиятини тартибга солиб турувчи қоидалари бундан мустасно.
Ушбу Қонуннинг 25—27-моддаларида назарда тутилган талаблар бузилган ҳолларда, қарздор ўз мол-мулкини яширганда, учинчи шахсларга ноқонуний тарзда ўтказганда қарздор-юридик шахснинг раҳбари, қарздор-жисмоний шахс, қарздорнинг муассислари (иштирокчилари), қарздорнинг мол-мулки эгаси қондирилмаган талаблар миқдорида кредиторлар олдида жавобгар бўладилар. Бундай талаблар қарздор тугатилган пайтдан бошлаб уч йил давомида тақдим этилиши мумкин.
Банкротлик тўғрисидаги иш юритиш ушбу Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ хўжалик судига мурожаат этиш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг аризаси асосида хўжалик суди томонидан қўзғатилади.
Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексида назарда тутилган чора-тадбирлардан ташқари хўжалик суди ташқи бошқарувчи, ишончли шахс розилигисиз битимларни амалга оширишни тақиқлаб қўйиши, қарздорга қимматли қоғозларни, валюта қимматликларини ва бошқа мол-мулкни учинчи шахсларга сақлаш учун топширишни юклаши ҳамда қарздорнинг мол-мулки сақланишини таъминлашга қаратилган бошқа чора-тадбирларни кўриши мумкин.
Хўжалик суди ушбу модда учинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар юзага келгунга қадар кредиторларнинг талабларини таъминлашга доир чора-тадбирларни бекор қилишга ҳақлидир.
Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексида назарда тутилган маълумотлардан ташқари қуйидагилар ҳам қарздорнинг ёзма фикрида кўрсатилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(401-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Хўжалик судининг қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 3-моддасида назарда тутилган банкротлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Қарздор-юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги хўжалик судининг қарорида қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлар юзасидан мораторийнинг амал қилиш муддати мобайнида:
Ташқи бошқарувчи шартномани бажаришдан ушбу Қонуннинг 56-моддасига мувофиқ бош тортганлиги натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги кредиторларнинг талабларига ҳам мораторий татбиқ этилади.
Ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган қоидалар бажарилиш муддати ташқи бошқарув жорий этилганидан кейин келган пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловларга нисбатан қўлланилмайди.
Кредиторлар йиғилиши томонидан қарор қабул қилишнинг ушбу Қонуннинг 9-моддасида назарда тутилган тартибига мувофиқ кредиторлар овозини энг кўп олган шахснинг номзоди хўжалик судига таклиф этилади.
ушбу Қонуннинг 56-моддасида белгиланган тартибда қарздорнинг шартномаларини бажаришдан бош тортганлигини билдириш.
Кредиторларнинг ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган муддатда эътирозлар билдирилмаган талаблари қондирилиш миқдори, таркиби ва навбати ташқи бошқарувчи томонидан аниқланадиган белгиланган талаблар деб ҳисобланади.
Қарздорнинг тўлов қобилияти ушбу Қонуннинг 3-моддасида белгиланган банкротлик аломатлари бўлмаган тақдирда тикланган деб эътироф этилади. Ташқи бошқарув режасида қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш муддати назарда тутилиши керак.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган чора-тадбирлардан ташқари банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг тақдимномасига биноан хўжалик суди мол-мулкида давлат мулкининг улуши бўлган қарздорнинг фаолият кўрсатмаётган объектларини консервация қилиш тўғрисида ажрим чиқариши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(64-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонунига мувофиқ учинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кимошди савдоси аукцион шаклида ўтказилади, ушбу модданинг учинчи ва ўнинчи қисмларида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(65-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонунига мувофиқ тўққизинчи ва ўнинчи қисмлар билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда).
Ушбу Қонун 70-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда кредиторлар билан ҳисоб-китоблар ташқи бошқарувчи томонидан кредиторлар талабларининг реестрига мувофиқ, хўжалик суди ташқи бошқарувчининг ҳисоботини тасдиқлаган кундан бошлаб амалга оширилади.
Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар ушбу Қонуннинг 83-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(77-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонунига мувофиқ учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан алмаштирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
гаров нарсаси, ушбу Қонуннинг 82-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(80-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонунига мувофиқ қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда).
Асосий ҳисобварақдан ушбу Қонуннинг 83-моддасида назарда тутилган тартибда кредиторларга қарзлар ҳамда ушбу модданинг бешинчи қисмида кўрсатилган харажатлар тўланади.
Бюджетга, бюджетдан ташқари фондларга тўловларни ҳамда иш ҳақи тўлаш учун пул маблағлари берилишини назарда тутувчи тўлов (ижро) ҳужжатлари бўйича, алиментларни ундиришга доир талабларни қондириш учун ҳисобварақдан пул маблағларини ўтказиш ёки беришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича, муаллифлик шартномалари асосида ҳақ тўлаш, шунингдек ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги, хўжалик субъектларининг бюджетга тўловлар бўйича ҳамда меҳнатга оид ва унга тенглаштирилган ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар бўйича мажбуриятлари тенг даражада бажарилишини таъминловчи талаблар биринчи навбатда қондирилади. Мазкур талаблар тўлиқ қондирилганидан сўнг ижтимоий суғурта бўйича талаблар ҳамда фуқароларнинг уларнинг мол-мулкига жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида етказилган зарарни қоплашга доир талаблари қондирилади.
Қарздорнинг корхонасини сотиш ушбу Қонуннинг 64-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(89-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда).
ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган фуқароларнинг қарзлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Ушбу Қонуннинг 94-моддаси биринчи қисмида кўрсатилган фуқароларнинг қарзларини тўлашга доир мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда хўжалик суди келишув битимини тасдиқлашни рад этади.
Келишув битимининг ҳақиқий эмас деб топилиши ушбу Қонуннинг 94-моддаси биринчи қисмида кўрсатилган фуқароларнинг қарзни тўлаш ҳисобидан олган нарсаларини қарздорга қайтариш мажбуриятини келтириб чиқармайди.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган талабларга риоя қилинмаслиги қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш учун асос бўлади.
Суғурта қилдирувчилар (наф олувчилар) ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган асосларга биноан бекор қилинган шартномалар бўйича суғурталовчига тўланган суғурта мукофотининг суғурта шартномасининг амал қилиш муддати билан бу шартнома амал қилган муддат ўртасидаги фарққа мутаносиб тарздаги қисми, агар қонунда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қайтарилишини талаб қилишга ҳақлидир.
Жисмоний шахснинг ушбу модда иккинчи қисмининг қоидаларига мувофиқ тугатиш массасидан чиқариладиган мол-мулкининг умумий қиймати энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан ортиқ бўлмаслиги керак. Бундай мол-мулкнинг рўйхати хўжалик суди томонидан тасдиқланиб, бу ҳақда ажрим чиқарилади.
Агар жисмоний шахс ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган муддатда кредиторларнинг талаблари қондирилганлигини кўрсатувчи далилларни тақдим этмаган ва белгиланган муддатда келишув битими тузилмаган бўлса, хўжалик суди жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(122-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги 175-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 23-модда).
Хўжалик суди кредиторлар томонидан ушбу Қонун 122-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган муддатда билдирилган талабларни кўради. Кўриш натижалари асосида хўжалик суди кредиторларнинг талабларини қондириш тартиби ва миқдори тўғрисида ажрим чиқаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар аниқланган тақдирда тугатиш комиссияси қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган тегишли чораларни кўриши учун давлат солиқ хизмати органларига мурожаат этиши шарт.
(127-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда).
Ушбу Қонун 127-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган талабларнинг бузилиши юридик шахсларнинг давлат реестрига юридик шахс тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувни киритишни рад этиш учун асос бўлади.