Ҳужжат кучини йўқотган " " 14.01.2009
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йиғиш ва жўнатиш, уларни ҳарбий қисмларда қабул қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни яшаш жойларига қайтаришни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2009 йил 14 январдаги 10-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган.
1. Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йиғиш ва жўнатиш, уларни ҳарбий қисмларда қабул қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни яшаш жойларига қайтариш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
8. Мудофаа ишлари бошқармалари бошлиқлари вилоят йиғин пунктларида вилоят чақирув комиссияларининг қарорлари билан муддатли ҳарбий хизматга олинган чақирилувчиларга «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасига мувофиқ улар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари муддатли хизматига янгидан чақирилган ҳарбий хизматчилар эканлигини эълон қилади. Ҳарбий хизматчиларга ҳаво, темир йўл ва автомобиль транспорти қатнови йўлида хавфсизлик чоралари ва хатти-ҳаракат қоидалари бўйича йўриқномалар берилади. Ҳарбий хизматчиларга ва уларнинг кузатиш учун келган ота-оналарига муддатли ҳарбий хизматни ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарорлари, муддатли ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқлари, вазифалари ва имтиёзлари, қўшинларнинг ҳар хил турларида муддатли ҳарбий хизматни ўташ хусусиятлари тушунтирилади.
24. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 майдаги 95-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 195-модда)