Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.08.2018
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2018 йил 1 августдан ўз кучини йўқотади.
«Уруғчилик тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестри тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 ноябрдаги 419-сон қарорига 5-илованинг III бўлимидаги «Ўзбекистон давлат уруғчилик маркази» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази (кейинги ўринларда «Ўздавуруғназоратмаркази» деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 31 октябрдаги 421-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.
(12-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 октябрдаги 276-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 550-модда)
3. Давлат комиссияси Реестрни юритиш билан боғлиқ иш тартибини амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг «Селекция ютуқлари тўғрисида», «Уруғчилик тўғрисида»ги қонунларига, бошқа қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга амал қилади.