Ҳужжат янги таҳрирда қабул қилинган
|
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 614-1-сонли «Гаров тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунига асосан янги таҳрирда қабул қилинган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-модданинг 1-банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августдаги 118-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда)
1. Агар кимошди савдоси (очиқ савдо) амалга ошмаган деб эълон қилган бўлса, гаровга олувчи гаровга қўйилган мол-мулкни ушбу Қонуннинг 19-моддасида назарда тутилган оқибатлар билан дастлабки баҳосида ўзида қолдиришга ҳақлидир.
3. Гаров билан таъминланган қарз ўз муддатида узилмаган тақдирда, гаровхона (ўзга корхона) имтиёзли бир ойлик муддат ўтганидан кейин бу мол-мулкни воситачилик дўкони орқали ҳақиқий қиймати бўйича, лекин белгиланганидан кам бўлмаган баҳода сотишга ҳақлидир. Тушган пулнинг қарзлар ва бошқа чиқимлар қопланганидан кейин (5-модданинг 1-банди) қолган қисми гаровга қўювчига қайтарилади.
1. Корхоналар, бинолар, иншоотлар, квартиралар, транспорт воситалари ва ушбу Қонуннинг 4-моддасида уқтириб ўтилган бошқа мол-мулк гаровга қўйилган мол-мулкни гаровга қўювчида қолдириладиган гаров нарсаси бўлиши мумкин.
2. Бўлакларга ажраладиган самара, агар у ажралиш чоғидан бошлаб учинчи шахс ҳуқуқлари объектига айланмаган тақдирда, ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган гаров нарсаси бўлиши мумкин.
Гаровга қўювчи ушбу Қонун 33-моддасининг «а» ва «б» бандларида назарда тутилган мажбуриятларни бузган тақдирда гаровга олувчи гаров билан таъминланган мажбуриятни бажариш муддати бошлангунга қадар ундиришни гаров нарсасига қаратишга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(36-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 6 майдаги 70-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 6-сон, 118-модда)
1. Ипотека шартномаси ушбу Қонуннинг 11-моддасида белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(37-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
а) ипотека нарсасига унинг белгиланган мақсадига мувофиқ равишда эгалик қилиш ва ундан фойдаланишга;
3. Ушбу модданинг 1 ва 2-бандларида уқтириб ўтилган оқибатлар, ипотека нарсаси гаровга қўювчида ёки учинчи шахсда турганидан қатъи назар, бошланади. Гаровга қўювчи бундай учинчи шахснинг хатти-ҳаракатлари учун гаровга олувчи олдида баайни ўз хатти-ҳаракатларидек жавобгар бўлади.
4. Гаровга қўювчи корхона гаровга олувчининг талабига биноан унга йиллик балансни тақдим этиши шарт.
6. Ушбу модданинг 5-бандида назарда тутилган чоралар кутилган натижаларни бермаган ҳолда гаровга олувчи ундиришни ипотекада турган корхонага қаратишга ҳақлидир.
2. Ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган қоидаларга гаровга қўювчининг ҳуқуқий ворисларига нисбатан гаровга қўйилган ҳуқуқлар доирасида қўлланилади.
а) мажбурият билан таъминланган гаров ижроси муддати бошланганидан қатъи назар, агар гаровга қўювчи ушбу Қонуннинг 47-моддаси 1-бандида назарда тутилган мажбуриятларни бузган бўлса, гаровга қўйилган ҳуқуқ ўзига ўтказилишини суд орқали талаб қилишга;
в) гаровга қўювчи 47-модданинг 1-банди «г» бандчасида назарда тутилган мажбуриятларни бузган тақдирда, гаровга қўйилган ҳуқуқ учинчи шахслар томонидан бузилишининг олдини олиш учун мустақил равишда ҳимоя чораларини кўришга ҳақлидир.
1. Қимматли қоғозлар гарови тўғрисидаги шартнома, агар қонунлар ёки томонларнинг келишувида ўзгача қоидалар назарда тутилган бўлса, ушбу Қонуннинг 11-моддасида белгиланган тартибда тузилади.
4. 24 — 26-моддаларнинг қоидалари кўрсатувчига тўланадиган қимматбаҳо қоғозлар гаровига нисбатан ҳам амал қилади.
4. Агар гаровнинг рўйхатга олинишини узайтириш тўғрисидаги ариза ушбу модданинг 3-бандида кўрсатилган муддат тугагунга қадар жўнатилмаган бўлса, рўйхатни амалга оширган идора рўйхатга олишнинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг рўйхатга олиш дафтаридаги гаров тўғрисидаги ёзувни бекор қилиши лозим.
61-модда. Гаровни рўйхатга олишга доир мажбуриятларни бузганлик учун гаровга қўювчининг жавобгарлиги
2. Ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган оқибатлар гаровга қўювчи гаров нарсасини хўжаликда тўлиқ тасарруф этиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳолларда ҳам юзага келади.
3. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган ҳужжатлар чиқарилиши натижасида гаровга олувчига етказилган зарар қиймати тегишли давлат ҳокимияти ёки давлат бошқарув идораси томонидан тўлиқ хажмда тўланиши лозим.
2. Ажнабий давлат идоралари томонидан амалга оширилган гаров тўғрисидаги шартномани рўйхатга олиш, агар унга гаровни мажбурий тарзда рўйхатга олишнинг ушбу модданинг 1-бандида белгиланган талаблари бузилмаган бўлса, эътироф этилади.