Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида» 2004 йил 3 декабрдаги 711–II-сон қарорининг 2-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июндаги 375-сонли қарорига асосан кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 502-модда)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун ундириладиган жарима миқдорларини ҳисоблаш таксаларини тасдиқлаш тўғрисида» 1995 йил 27 июлдаги 293-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 7-сон, 26-модда):
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1998 йил 10 мартдаги 104-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 3-сон, 9-модда):
8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
13-банднинг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
биринчи хатбошидаги «(алоҳида муҳофаза этиладиган III тоифа табиий ҳудудлар бўйича маълумотлардан ташқари)» сўзлари чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбошидаги «(алоҳида муҳофаза этиладиган III тоифа табиий ҳудудлар бўйича)» сўзлари чиқариб ташлансин;
5. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 22 ноябрдаги 506-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 11-сон, 68-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ўрмонни парвариш қилиш учун кесиш қоидаларида:
30-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Сув таъминоти манбаларининг санитария муҳофазаси, курортларнинг санитария муҳофазаси» сўзлари «Сув объектлари, табиий курорт ҳудудлари ва дам олиш ҳудудларининг санитария муҳофазаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
31-банддаги «ўрмон қўриқхона участкаларида» сўзлари «комплекс (ландшафт) заказникларда, табиий боғлар ва давлат биосфера резерватларининг қўриқхона ҳудудларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
32-банддаги «Давлат миллий» сўзлари чиқариб ташлансин, «боғлари» сўзидан кейин «ва давлат биосфера резерватларида (уларнинг қўриқхона ҳудудларидан ташқари)» сўзлари қўшилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Чимён-Чорвоқ зонаси табиий бойликларини сақлаш ҳамда ҳудудни ўзлаштиришга комплекс ва изчиллик билан ёндошишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 10 мартдаги 83-сон қарорининг 1-бандидаги «курорт ва дам олиш мақсадлари учун махсус муҳофаза қилинадиган» сўзлари «муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд — табиий курорт ҳудуди ва дам олиш ҳудуди» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 июндаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 28-модда) билан тасдиқланган Ўрмонларнинг қўриқланиш тоифаларини аниқлаш тартиби тўғрисида низомда:
8-банддаги «ва миллий табиий боғларда, қўриқхона ўрмон участкаларида» сўзлари «табиий боғлар ва давлат биосфера резерватлари ҳудудларидаги қўриқхоналарда» сўзлари билан алмаштирилсин;
17-банддаги «сув таъминоти манбаларини» сўзлари «сув объектларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
18-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
23-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 ноябрдаги 914-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2018 й., 09/18/914/2164-сон)
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 30 мартдаги 160-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тўғрисидаги низомда:
а) 5-банднинг учинчи хатбошидаги «қўриқхона ишларини юритиш ва миллий табиий ҳамда халқ боғларини бошқариш» сўзлари «давлат қўриқхоналари, табиий боғлар ва бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 6-банддаги «ва қўриқхона, халқ боғлари ишларини» сўзларидан кейин «давлат қўриқхоналари, табиий боғлар ва бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «халқ боғлари, заказниклар» сўзлари «табиий боғлар ва бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн еттинчи хатбошидаги «қўриқхоналар, миллий табиий, халқ боғлари» сўзлари «давлат қўриқхоналари, табиий боғлар ва бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 9-банднинг иккинчи хатбошидаги «ва қўриқхона ишлари, миллий табиий, халқ боғлари, заказниклар» сўзлари «давлат қўриқхоналари, табиий боғлар ва бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш ва фаолият кўрсатиши» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги 949-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2018 й., 09/18/949/2214-сон)
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Чучук ер ости сувлари ҳосил бўладиган зоналарга алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар мақомини бериш тўғрисида» 2002 йил 16 январдаги 23-сон қарори номидаги, 1-банднинг биринчи хатбошидаги ҳамда 4-бандидаги «алоҳида» сўзи чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 майдаги 93-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 153-модда)
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер ости чучук сувлари ҳосил бўладиган зоналарга республика аҳамиятига эга бўлган алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар мақомини бериш тўғрисида» 2002 йил 26 августдаги 302-сон қарори номидаги, шунингдек қарорнинг 1 ва 5-бандларидаги, қарорга 1, 2, 3, 4-иловалар номидаги «алоҳида» сўзи чиқариб ташлансин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент вилоятида ва Тошкент шаҳрида Чирчиқ дарёсининг сувни муҳофаза қилиш зонаси ва қирғоқбўйи полосасини белгилаш тўғрисида» 2003 йил 29 октябрдаги 471-сон қарори 2-бандидаги, қарорга 2-илова номидаги ва 4-илованинг 7-бандидаги «алоҳида» сўзи чиқариб ташлансин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер ости чучук сувлари чиқадиган зоналарни белгилаш тўғрисида» 2004 йил 12 январдаги 14-сон қарорининг 5-бандидаги, қарорга 1, 2 ва 3-иловалар номидаги ҳамда бешинчи устун номидаги «алоҳида» сўзи чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 5 февралдаги 26-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2007 й., 4-6-сон, 47-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 октябрдаги 620-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2022 й., 09/22/620/0965-сон)