Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан ХТТБ ўртасида тузилган Заём тўғрисидаги битимга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 4 майдаги 160-сон қарорига мувофиқ тайёрланган Пахтачиликни такомиллаштириш лойиҳаси (кейинги ўринларда пахта лойиҳаси деб аталади) 1 ва 1а-иловалар*га мувофиқ маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Пахта лойиҳаси доирасида маблағларни вазирликлар, идоралар ва давлатга қарашли бўлмаган сектор ташкилотлари ўртасида тақсимлаш схемаси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида 3-иловага* мувофиқ ходимлар сони ва аппарат тузилмасига эга бўлган юридик шахс ҳуқуқидаги Пахта лойиҳасини амалга ошириш агентлиги ташкил этилсин.
7. Элита-уруғчилик хўжаликларининг уларнинг негизида 4-иловага мувофиқ уруғчилик корпорациялари ташкил этиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
10. Асбоб-ускуналар, техника, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва бошқа материалларни сотиб олиш учун халқаро ҳамда маҳаллий танлов савдоларини ташкил этиш бўйича тендер комиссияси таркиби 5-иловага* мувофиқ тасдиқлансин. Комиссия тендер савдоларини лойиҳада назарда тутилган муддатларда амалга оширсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 сентябрдаги 759-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2018 й., 09/18/759/2026-сон)
14. 1996 йил ҳосилидан бошлаб 4-иловада кўрсатиб ўтилган уруғчилик корпорациялари хўжаликлари пахта толаси ва бошқа пахта маҳсулотларини давлат эҳтиёжлари учун етказиб беришдан озод қилинсин. Хўжаликлар пахта толасини эркин нархларда сотишдан олган даромадлар фақат пахта лойиҳасини амалга оширишга ва кейинчалик заём маблағларини тўлашга йўналтирилсин.