Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2020
|
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
ўрта махсус касб-ҳунар таълими, умумтаълим мактаблари, болалар спорти, уй-жой ва саноат-фуқаро қурилишини ривожлантириш дастурларининг параметрларига асосан ишлаб чиқилган 2005—2010 йилларда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришнинг мақсадли кўрсаткичлари 1 ва 1а-иловаларга* мувофиқ;
республика минтақаларида 2005—2010 йилларда қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантириш ва қурилиш материалларининг янги турларини яратиш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати 2-иловага* мувофиқ;
жойларда амалга оширилаётган ижтимоий ривожланиш дастурлари ва саноат-фуқаро қурилишининг параметрларидан келиб чиққан ҳолда 2005—2010 йилларда республика минтақаларида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни қўшимча равишда кўпайтириш бўйича мақсадли вазифалари 3-иловага* мувофиқ;
2005—2010 йилларда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун ўзлаштирилаётган янги норуда хом-ашё конлари рўйхати 4-иловага* мувофиқ;
2005—2010 йилларда қурилиш материаллари экспортининг мақсадли кўрсаткичлари тўғрисидаги таклифлари 5-иловага* мувофиқ қабул қилинсин.
* 1, 1а, 2, 3, 4, 5-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
3. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган янги корхоналар барпо этиш борасидаги истиқболли инвестиция таклифлари рўйхати 6-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
* 6-илова рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 декабрдаги ПФ-4866-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 50-сон, 565-модда)
5. 7-иловага* мувофиқ «Ўзқурилишматериаллари» уюшмаси корхоналари томонидан олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва мазкур Фармонда кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган ускуналар ва ёрдамчи материаллар 2006 йилнинг 1 январидан бошлаб икки йил муддатга божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) озод қилинсин.
* 7-илова рус тилидаги матнда берилган.
6. 8-иловага* мувофиқ 2005—2009 йилларда қурилиш материаллари саноати корхоналарига ноанъанавий хом-ашё турларини етказиб бериш қўшилган қиймат солиғини тўламасдан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
* 8-илова рус тилидаги матнда берилган.