Ҳужжат кучини йўқотган " " 09.01.2007
 LexUZ шарҳи
1. «Давлат уй-жой сиёсатининг асослари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
 LexUZ шарҳи
«Давлат уй-жой сиёсатининг асослари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни «Халқ сўзи» газетасининг 1997 йил 10 январдаги 7 (1524)-сонида эълон қилинган.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини «Давлат уй-жой сиёсатининг асослари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқлаштирсин, республика вазирликлари ва идоралари мазкур Қонунга зид келувчи ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
3. Белгилаб қўйилсинки, қонун ҳужжатлари «Давлат уй-жой сиёсатининг асослари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқлаштирилгунга қадар амалдаги қонун ҳужжатларининг ушбу Қонунга зид келмайдиган қисми қўлланилаверади.