Ҳужжат кучини йўқотган " " 04.05.2018
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига «ЎзДЭУавто» қўшма корхонасининг маҳсулотлари ва бошқа қимматли юклар ортилган составларни кузатиб бориш бўйича Асака станциясида ички ишлар линия бўлимини ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Транспорт ички ишлар бошқармаси махсус милиция батальонини ташкил этиш учун иловага мувофиқ 226 нафардан иборат қўшимча ходимлар ажратилсин.
ҲАММАСИ | — 226 нафар |
шу жумладан: | |
катта ва ўрта бошлиқлар таркиби | — 35 |
кичик бошлиқлар ва оддий ходимлар таркиби | — 189 |
ишчи ва хизматчилар | — 2 |
улардан: | |
Асака станциясида ички ишларнинг линия бўлимини ташкил этиш учун | — 13 |
«ЎзДЭУавто» қўшма корхонасининг маҳсулотлари ва бошқа қимматли юклар ортилган составларни кузатиб бориш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспорт ички ишлар бошқармаси махсус милиция батальонини ташкил этиш учун | — 213 |