Ҳужжат кучини йўқотган " " 10.07.1998
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 1998 йил 10 июлдаги 293-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида» ва «Алоқа тўғрисида» қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), улардан фойдаланиш ҳамда чет элдан келтириш тартиби тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
11. Республика фуқаролари, хорижий юридик шахслар ва фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш таъминланади, мазкур Низомнинг 2-банди «а» кичик бандида, 9 ва 10-бандларида кўрсатилган воситалар ва қурилмалар бундан мустаснодир.