Ҳужжат кучини йўқотган " " 04.04.2016
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 мартдаги 89-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг ўтказиш пунктлари тўғрисида Низом тасдиқлансин (илова қилинмоқда).
в) Ўзбекистон Республикаси МХХ норматив ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ва чегара қўшинлари ваколатлари доирасида оператив фаолиятни амалга ошириш; Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини бузишлар тўғрисидаги ишлар бўйича суриштирув олиб бориш — зарур оператив-қидирув чораларини кўриш, Ўзбекистон Республикасининг Жиноий-процессуал қонунчилигига, «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси кодексига мувофиқ ушлаб туриш, текшириб кўриш, тинтув қилиш, сўроқ қилиш ва бошқа зарур тергов ҳаракатларини олиб бориш;
д) мазкур банднинг «г» кичик бандида назарда тутилган муддатларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан ғайриқонуний ўтган ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни уларга нисбатан жиноий иш қўзғаш учун етарли асослар бўлмаган тақдирда маъмурий тартибда ушлаб туриш, агар ушбу шахсларга нисбатан уларни қўшни давлатнинг чегара маъмурларига топшириш ёки уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юбориш тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилинган бўлса, прокурорнинг санкцияси билан ушбу шахсларни бериш ёки чиқариб юбориш учун зарур бўлган вақт мобайнида ушлаб туриш;