Ҳужжат кучини йўқотган " " 17.06.1997
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 17 июндаги 301-сонли «Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, бозор инфраструктурасини ташкил этиш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш тўғрисида» 1995 йил 5 январдаги ПФ-1030-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик, хусусий бизнес ва тижорат ишларини мувофиқлаштириш ва қўллаб-қувватлаш бўлими тўғрисидаги Намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.