Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 сентябрдаги ПҚ-3261-сон қарорининг 3-бандига мувофиқ Тошкент шаҳрида жойлашган давлат мактабгача таълим муассасаларига тадбиркорлик субъектлари томонидан тайёр овқатларни етказиб бериш бўйича эксперимент ўтказилди.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 сентябрдаги ПҚ-3261-сон қарорига мувофиқ Тошкент шаҳридаги давлат мактабгача таълим муассасаларида тадбиркорлик субъектлари томонидан аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича ўтказилган эксперимент натижалари жамоатчилик ва ота-оналар томонидан ижобий баҳоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
16. Мактабгача таълим муассасасида тарбияланувчиларни соғлом овқатлантиришни таъминлаш мақсадида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги сифати тез бузилувчи озиқ-овқат маҳсулотларини қайд этиш дафтари муассаса ҳамшираси томонидан юритилади.
23. Омборхонага келтирилган ва кунлик таомнома асосида ошхонага берилган озиқ-овқат маҳсулотлари ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклдаги омборхонада сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотларини қайд этиш дафтарига ёзиб қўйилади.

Босқичлар

Масъуллар

Тадбирлар

Муддати


1-босқич

Мактабгача таълим муассасаси

Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига асосан тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш даражасини таҳлил қилиб бориш ҳамда чораклик таҳлил натижаларини мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимларига топшириш

Чорак якунланганидан кейинги ойнинг
5-кунига қадар


2-босқич

Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари

Тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш даражаси тўғрисидаги умумлаштирилган ҳисоботларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига, вилоятлар мактабгача таълим бошқармаларига ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармасига тақдим этиш

Чорак якунланганидан кейинги ойнинг 10-кунига қадар


3-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим
бош бошқармаси

Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш даражаси тўғрисидаги умумлаштирилган ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига топшириш

Чорак якунланганидан кейинги ойнинг 15-кунига қадар


4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш даражаси тўғрисидаги умумлаштирилган ҳисоботларни ўрганиб чиқиш, ўрганиш натижасида аниқланган камчилик ва муаммоларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари билан ҳамкорликда бартараф этиш чораларини кўриш

Чорак якунланганидан кейинги ойнинг 25-кунига қадар

10. Муассасада аутсорсинг усулида овқатлантириш «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ таркиби тасдиқланадиган Танлов комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан ўтказиладиган танлов асосида ташкил этилади.
33. Муассасада тарбияланувчиларнинг хавфсиз овқатланишини таъминлаш мақсадида ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклдаги сифати тез бузилувчи озиқ-овқат маҳсулотларини қайд этиш дафтари аутсорсер томонидан юритилади.

Т/р

Комиссия раиси, раис ўринбосари, аъзолари

Иш жойи ва лавозими

1.

Комиссия раиси

Мактабгача таълим вазирининг ўринбосари

2.

Комиссия раисининг ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўлими бошлиғи

3.

Комиссия котиби

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўлими бош мутахассиси

4.

Комиссия аъзолари

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг Юридик бошқармаси бошлиғи

5.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш
ва стратегик ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

6.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг Молиявий-иқтисодий ривожланишни режалаштириш бошқармаси бошлиғи

7.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг Мактабгача таълим муассасаларини жиҳозлаш бўлими бошлиғи

8.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг Мактабгача таълим муассасаларини жиҳозлаш бўлими бошлиғи

9.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг Махсус мактабгача таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш, болаларни реабилитация қилиш ва соғлиғини таъминлаш бўлими бошлиғи

10.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг Мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўлими бош мутахассиси

11.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази мутахассиси

12.

Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси мутахассиси

13.

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармасининг мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўлимлари бошлиқлари (ўз ҳудудлари бўйича).

Босқичлар

Масъуллар

Тадбирлар

Муддати


1-босқич

Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари

Аутсорсинг усулида овқатлантиришни ташкил этиш бўйича таклифларни ҳар чоракда бир маротаба ҳудудий бошқармаларга тақдим этиш

Кейинги чорак биринчи ойининг
15-кунига қадар


2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси ва вилоятлар мактабгача таълими бошқармалари

Тушган таклифларни умумлаштириш ва Танлов комиссиясига тақдим этиш

Кейинги чорак биринчи ойининг
25-кунига
қадар


3-босқич

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Муассасаларда тарбияланувчиларни аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича танловни ошкоралик, маблағларнинг иқтисодий самарали сарфланиши тамойиллари асосида ўтказиш

Кейинги чорак иккинчи ойининг
25-кунига қадар


4-босқич

Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими

Танловда ғолиб чиққан аутсорсер билан муассасаларда аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш хизматини кўрсатиш бўйича тегишли шартномаларни Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва вазирликнинг интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтининг махсус бўлимига жойлаштирилган намунавий шакл асосида тузиш

Кейинги чорак учинчи ойининг
5-кунига қадар

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларни соғлом овқатлантиришнинг замонавий усулларини жорий этиш

1.

Мактабгача таълим муассасаларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этишни кенгайтириш.

1. Мактабгача таълим муассасаларида аутсорсинг усулида овқатлантиришни ташкил этиш режаларини туманлар бўйича ишлаб чиқиш.

2. Режа асосида мактабгача таълим муассасаларида аутсорсинг усулида овқатлантиришни ташкил этиш.

2019 йил
июль-август


2019-2020

йиллар

Мактабгача таълим вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2.

Болаларни овқатлантиришни ташкил этиш юзасидан чет эл тажрибасини ўрганиш бўйича хизмат сафарларини ташкил этиш.

1. Болаларни овқатлантиришни ташкил этиш юзасидан чет эл тажрибасини ўрганиш бўйича мутахассислар ишчи гуруҳини шакллантириш.

2. Болаларни овқатлантиришни ташкил этиш юзасидан чет эл тажрибасини ўрганиш бўйича хизмат сафарларига юбориш ва халқаро тажрибани ўрганиш натижалари юзасидан таклифлар киритиш.

2019 йил
июль


2019-2020

йиллар

Мактабгача таълим вазирлиги,
манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Мактабгача таълим вазирлиги,
манфаатдор вазирликлар
ва идоралар

II. Мактабгача таълим тизимида умумий овқатланиш технологияси ва уни ташкил этиш йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш

3.

Умумий овқатланиш технологияси ва уни ташкил этиш йўналиши бўйича олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни йўлга қўйиш.

1. Умумий овқатланиш технологияси ва уни ташкил этиш йўналишида мутахассислар тайёрлаш бўйича республикадаги олий таълим муассасаларидан керакли шарт-шароитлари ва мутахассислари мавжуд олий таълим муассасаларини танлаш ва 2019-2020 ўқув йилидан ушбу йўналишларни очиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2. 2019-2020 йилдан белгиланган олий таълим муассасаларида умумий овқатланиш технологияси ва уни ташкил этиш йўналиши бўйича олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни йўлга қўйиш.

2019 йил
июль-август






2019-2020 ўқув йили

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги




Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

4.

Мактабгача таълим муассасалари ошхоналарида фаолият юритаётган ошпазларнинг соҳага оид махсус касбий маълумотга эга бўлишини таъминлаш.

Мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган ошпазларнинг касбий билимларини ошириш.

2019-2020 йиллар

Мактабгача таълим вазирлиги,

Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси

5.

Мактабгача таълим муассасалари ошхоналарида фаолият юритаётган ошпазларнинг 3 йилда бир марта болалар учун таомлар тайёрлаш технологияси қоидалари ва соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича малакасини ошириш.

Мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган ошпазларнинг малака оширишини ташкил этиш.

2019 — 2021

йиллар

Мактабгача таълим вазирлиги,

Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси

III. Мактабгача таълим муассасалари ошхоналарида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мос шароитларни яратиш

6.

Мактабгача таълим муассасалари ошхоналарини санитария қоидалари, нормалари
ва гигиена нормативларига мувофиқ жиҳозлаш.

1. Мактабгача таълим муассасалари ошхоналарининг технологик жиҳозлар, совутгичлар, ошхона жиҳозлари, омборхонада маҳсулотларни сақлаш шароитлари юзасидан хатлов ўтказиш.

2. Хатлов натижаларига кўра мактабгача таълим муассасалари ошхоналарида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мос шароитларни яратиш.

2019-2020 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

7.

Мактабгача таълим муассасаларининг ошхоналари фаолияти, харид қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар, шунингдек, уларда фойдаланиладиган технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари
ва гигиена нормативларига мослигини, ошхоналар ходимлари томонидан санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар бажарилишини таъминлаш.

1. Ҳар бир мактабгача таълим муассасасига туман (шаҳар) давлат санитария-эпидемиология марказлари ходимини буйруқ билан бириктириш ва ушбу ходимларни санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар бажарилишига масъул этиб белгилаш.

2. Мактабгача таълим муассасаларининг ошхоналари фаолияти харид қилинаётган
озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар, шунингдек, уларда фойдаланиладиган технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини, ошхоналар ходимларининг санитария-гигиена тадбирлари
ва эпидемияга қарши тадбирлар бажарилишига риоя этишини аниқлаш юзасидан тасдиқланган жадвал асосида ҳар ойда бир марта барча мактабгача таълим муассасаларида мониторинг ишларини ўтказиш бўйича тасдиқланган жадвал асосида ўрганишни ташкил этиш.

2019 йил июлдан

доимий





2019 йил июлдан доимий

Соғлиқни сақлаш
вазирлиги





Соғлиқни сақлаш
вазирлиги

IV. Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг соғлом овқатланишини ташкил этиш ишларини янада такомиллаштириш тадбирларини молиялаштириш

8.

Давлат мактабгача таълим муассасалари ошпазлари ва ошпаз ёрдамчилари лавозим маошларини уларнинг малака разрядларидан келиб чиқиб белгилаш тизимини жорий этиш.

1. Давлат мактабгача таълим муассасалари ошпазлари ва ошпаз ёрдамчиларига малака тоифалари бериш.

2. Давлат мактабгача таълим муассасалари ошпазлари ва ошпаз ёрдамчиларининг малака тоифалари бўйича лавозим маошларини белгилаш.

2019 йил

июль



2019 йил

август

Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси,

Мактабгача таълим вазирлиги,


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги

V. Мактабгача таълими муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишга доир тарғибот-ташвиқот ишлари

9.

Мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш юзасидан кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш.

1. Тарбияланувчилар учун овқатлантиришни ташкил этишда таомларни тайёрлаш усуллари, уларни истеъмол қилишнинг ижобий таъсири, овқатланиш режими, овқатлантиришни ташкил этишни замонавий усулларини тарғиб қилиш.

2019 йил июлдан доимий

Мактабгача таълим вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

10.

Мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари учун «Тўғри овқатланиш машғулотлари» таълим дастурини жорий этиш.

Тарбияланувчиларни соғлом ҳаёт тарзи ва тўғри овқатланиш қоидалари билан таништириш.

2019-2020 ўқув йилидан

Мактабгача таълим вазирлиги,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги

11.

Тарбияланувчилар, педагог ходимлар, ота-оналарнинг соғлом овқатланиш қоидаларига амал қилиниши юзасидан билим ва кўникмаларини янада ривожлантириш бўйича давра суҳбатлари ўтказиш.

Тарбияланувчилар, педагог ходимлар, ота-оналар ўртасида соғлом овқатланиш қоидаларига амал қилиниши юзасидан давра суҳбатлари ўтказиш.

2019 йил июлдан доимий

Мактабгача таълими вазирлиги,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги