Ҳужжат 14.05.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, соғлом, фаол, тўлақонли, жамиятга мослашган бола шахсини шакллантириш, ўсишида турли нуқсонлари бўлган болаларни, шунингдек реабилитация қилиш ва соғломлаштиришга муҳтож болаларни ўқитиш, тарбиялаш ва интеграция қилиш учун қулай муҳит яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
4. Мактабгача таълим ташкилотлари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига, ушбу Низомга ва ўз уставига мувофиқ амалга оширади.
22. Ўқув жараёнидан сиёсий мақсадларда ёки таълим олаётган болаларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонун ҳужжатларига зид ҳаракатларни содир этишга ундаш учун фойдаланиш тақиқланади.
27. Мактабгача таълим ташкилоти «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ таълим бериш ва тарбиялаш шакллари, воситалари ва усулларини танлайди.
2. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлар ва қўшма типдаги мактабгача ташкилотлар ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига, ушбу Низомга ҳамда ўз уставига амалга қилади.
24. Ўқув жараёнидан сиёсий мақсадларда ёки таълим олаётган болаларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонун ҳужжатларига зид ҳаракатларни содир этишга ундаш учун фойдаланиш тақиқланади.
5. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.
21. Комиссиянинг болани ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотга ёки қўшма типдаги мактабгача ташкилотга юбориш тўғрисидаги хулосаси ушбу Низомга иловада кўрсатилган ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлар бўлган қуйидаги ёш тоифаларидаги болаларга берилади:
25. Комиссия хулосалари ва ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган ҳужжатлар мактабгача таълим ҳудудий бошқарув органларида, ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ва қўшма типдаги мактабгача ташкилотда 5 йил давомида сақланади.

Касалликлар номи

I.Психик ривожланишдаги нуқсонлар

1. Психик ривожланишда кечикиш F83

2. Психик-нутқий ривожланишда кечикиш F83

3. Болалар аутизми F84.0

II.Ақлий ривожланишдаги нуқсонлар

1. Енгил даражадаги ақлий заифлик F70

2. Ўрта даражадаги ақлий заифлик F71

III.Нутқдаги нуқсонлар

1. Экспрессив нутқнинг бузилиши (нутқ ривожланишининг биринчи даражали мотор алалияси) F80.1

2. Рецептив нутқнинг бузилиши (сенсор алалия) F80.2

3. Ринолалия (нутқ аппаратининг коррекция бўйича операциялардан кейинги ҳолат) R49.2

4. Ўртача ва оғир даражадаги дудуқлик F98.5

5. Дизартрия (марказий нерв тизимининг органик шикастланиши билан) R47.1

6. Болалар афазияси F80.3

IV.Кўришдаги нуқсонлар

1. Кўзи ожизлик (амовроз)

2. Туғма нуқсонлар:

микрофтальм, микрокорнеа, анофтальм;

Тўр парданинг ривожланишидаги туғма нуқсонлар;

кўриш нервининг атрофияси;

кўриш нерви диск ва макуласининг оғир даражадаги гипоплазияси;

альбинизм;

аниридия, кўриш ўткирлиги0,4 гача

3. Катаракта:

марказий зонада тўлиқ ёки қисман хиралашиш, кўриш ўткирлиги 0,4 гача;

афакия (кўз гавҳари йўқлиги, кўриш ўткирлиги 0,4 гача);

кўз гавҳари силжиши (жойи ўзгариши).

4. Глаукома (туғма, иккиламчи)

5. Рефракцион аномалиялар:

кучайиб борадиган узоқни яхши кўра олмасликнинг ҳар қандай даражаси (кучайиш тезлиги йил давомида — 0,5 Ддан ортиқ);

тахмин қилинган амблиопиялар, анизометрияда рефракциянинг 3,0Д фарқи билан.

6. Амблиопиялар:

амблиопиялар (дисбинокуляр, рефракцион, обскурацион) тиббий (плеоптик) даволашга муҳтож бўлган кўриш пасайишининг хар қандай даражасида;

узоқни яхши кўра олмасликнинг, яқинни яхши кўра олмасликнинг, астигматизмнинг юқори даражасидаги тахмин қилинган амблиопиялар;

ғилайлик (кўриш ўткирлиги сезиларли пасайган ҳолда).

7. Тўр парданинг кўчган қатлами

V.Эшитишда бузилиш Н90.3

1. Иккинчи даражали нейросенсор эшитиш пастлиги (эшитишнинг 4155дб гача пасайиши (бинаурал қулоқ протезлаш))

2. Учинчи даражали нейросенсор эшитиш пастлиги (эшитишнинг 56 — 70 дб гача пасайиши (қулоқ протезлаш))

3. 3-4 даражали нейросенсор эшитиш пастлиги (эшитишнинг 71 — 90 дб гача пасайиши (агар мияининг эшитиш маркази жароҳат олмаган бўлса, кохлеар имплантация операциясигача))

4. 4 даражали нейросенсор эшитиш пастлиги ва карлик (эшитишнинг 91 дб гача пасайиши (агар мияининг эшитиш маркази жароҳат олмаган бўлса, кохлеар имплантация операциясигача)

5. Карлик ёки кар-соқовлик (эшитишнинг 91 дб дан ортиқ пасайиши (кохлеар имплантация операциясигача)

6. 2-3 даражали нейросенсор эшитиш пастлиги ўрта ва оғир даражада психик ривожланишнинг кечикиши билан (гидроцефалия)

7. 3-4 даражали нейросенсор эшитиш пастлиги ўрта ва оғир даражада психик ривожланишнинг кечикиши билан

8. Карлик ёки кар-соқовлик ўрта ва оғир даражада психик ривожланишнинг кечикиши билан

9. Кохлеар имплантациядан кейин

VI.Таянч-ҳаракат аппарати бузилиши

1. 2,3 ва 4 даражали сколиоз (туғма ва орттирилган)

2. Кўкрак қафасининг 2, 3 ва 4 даражали гирдобсимон деформацияси

3. Кўкрак қафасининг 2, 3 ва 4 даражали килсимон деформацияси

4. Артрогрипоз

5. Болалар церебрал фалажи (БЦФ) ва бошқа неврологик патологиялар оқибатида ортопедик деформациялари

6. Остеомиелит асоратлари (жарроҳлик муолажасидан кейинги ҳолатлар)

7. Туғма маймоқлик (жарроҳлик муолажасидан кейинги ҳолатлар)

8. Қўл ва оёқларда жарохатдан кейинги бўғимлар контрактураси

9. Ортопедик систем касалликлари (ахондроплазия, дисхондроплазия, хондродистрофия)

10. Рахит асоратида оёқларнинг оғир даражали деформациялари (вальгус ва варус деформациялар)

11. Туғма сон чиқиши (консерватив даволашдан кейинги холат, оператив даволашдан кейинги ҳолат)

VII.Икки ва ундан ортиқ бузилиши бор болалар