Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.07.2022
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Солиқ ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 5 декабрдаги 431-сон қарорига мувофиқ тузилган Солиқ ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат Комиссияси (кейинги ўринларда — комиссия деб аталади) ўз фаолиятини солиқлар, мажбурий тўловларнинг бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга ўз вақтида тушишини таъминлаш, солиқ ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш йўли билан вақтида тўланмаган тўловларни қисқартириш, солиқлар, тўловларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари фондларга тўлиқ йиғилишини таъминлаш мақсадида амалга оширади.
2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.