Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида» 1994 йил 24 ноябрдаги Фармонига мувофиқ савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер майдонлари билан биргаликда, шунингдек, ер майдонларини якка тартибда уй-жой қуриш ва шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш учун умрбод мерос қилиб қолдириш шарти билан эгалик қилиш учун хусусий мулк сифатида фуқароларга сотиш амалиётини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари, шаҳар кўринишидаги ва қишлоқ аҳоли яшаш жойлари ерларини (1991 йилги базис нархларда) комплекс иқтисодий баҳолаш натижалари 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер майдонлари билан биргаликда ҳамда ер майдонларини мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун хусусий мулк сифатида сотиш тартиби тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ;
фуқароларга хусусий мулк сифатида берилмайдиган ва кимошди савдоларида мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун сотилмайдиган ерлар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли қарори таҳририда)
Вазирлар Маҳкамасининг «Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда хусусий мулк қилиб сотиш тартиби тўғрисида» 1994 йил 4 июлдаги 341-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 29 ноябрдаги 575-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбоши;
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 15 июндаги 282-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида ерларнинг қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун олиниши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ҳажмларини аниқлаш ҳамда уларнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида Низом»нинг 4-банди.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ва «Ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги фармонларини бажариш мақсадида ишлаб чиқилган.
2. Ер майдонларининг бошланғич нархи маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ушбу қарорнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ, ерларни комплекс иқтисодий баҳолаш натижалари асосида аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 26 декабрдаги 475-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 26 декабрдаги 475-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2021 й., 09/21/391/0590-сон)
14. Кимошди савдоларини ўтказиш тартиби Давлат мулки қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли қарори таҳририда)