1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхатининг рус тилидаги матнида «Действие и (или) определенная деятельность, для совершения и (или) осуществления которых необходим документ разрешительного характера» устунининг 68-позицияси «добычи полезных ископаемых» сўзларидан кейин «старательской добычи драгоценных металлов» сўзлари билан тўлдирилсин.