Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган ўзгартиришлар муносабати билан суд амалиётида вужудга келаётган масалалар ҳамда қонун нормаларини бир хилда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосланиб Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
1. Судларнинг эътибори Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг (бундан буён матнда МЖтК деб юритилади) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи нормаларига қатъий риоя этиш зарурлигига қаратилсин.
Шуни назарда тутиш лозимки, МЖтК 245-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига асосан судларга қуйидаги ишлар ҳам тааллуқли:
ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтК Махсус қисми моддаси санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги;
5. Қонунга мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ушбу ҳуқуқбузарлик содир этилган жойда кўриб чиқилади. Айни пайтда, шуни назарда тутиш лозимки, МЖтК 304-моддаси бундай ишлар транспорт воситалари рўйхатга олинган жойда ёки ҳуқуқбузарнинг истиқомат жойида кўриб чиқилиши мумкин бўлган ҳолларни ҳам назарда тутади.
жавобгарликка тортилаётган шахсга МЖтК 294-моддасида назарда тутилган ҳуқуқлар тушунтирилмаган бўлса.
8. Суд маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг МЖтК 294-моддасида назарда тутилган ҳуқуқларини таъминлаш чораларини кўриши шарт. Жумладан, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс қуйидаги ҳуқуқларга эга:
9. Тушунтирилсинки, қонунга кўра (МЖтК 13-моддаси) маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган пайтда ўн олти ёшга тўлган шахслар маъмурий жавобгарликка тортиладилар.
Судлар далилларга баҳо беришда МЖтК 276, 277-моддалари талабларига риоя этишлари лозим.
14. Судларга тушунтирилсинки, МЖтК 17-1-моддасига асосан махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун транспорт воситаси эгаси (мулкдори), башарти у юридик шахсга тегишли бўлса — ушбу транспорт воситасини фойдаланишига масъул шахс маъмурий жавобгарликка тортилиши лозим.
15. Иш бўйича МЖтК 271-моддасида назарда тутилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, суд маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш юритишни тугатиш тўғрисида қарор чиқариши лозим.
Бунда шуни назарда тутиш лозимки, МЖтК 271-моддасининг 11-бандига асосан ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан ўттиз кунлик муддатда йўл қўйилган ҳуқуқбузарлик оқибатларини ихтиёрий равишда бартараф этган ёки етказилган моддий зарар ўрнини қоплаган ҳолларда, иш юритиш тугатилиши лозим, фуқаролар ҳаёти ва (ёки) соғлиғига зарар етказилган ҳоллар бундан мустасно.
МЖтК кам аҳамиятли ҳуқуқбузарлик тушунчаси очиб берилмаганлиги туфайли, содир этилган ҳуқуқбузарликни бундай деб топиш масаласи суд томонидан ишнинг муайян ҳолатлари, ҳуқуқбузарликнинг хусусияти, уни содир этган шахснинг шахсияти, ҳуқуқбузарлик оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарар миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳал этилиши лозим.
17. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўришда шахснинг ҳаракатлари нотўғри квалификация қилинганлигини аниқланса, суд ушбу ҳаракатларни МЖтК тегишли, шу жумладан, оғирроқ жавобгарликни назарда тутувчи моддасига қайта квалификация қилишга ҳақли.
18. МЖтК 36-моддасига асосан маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан, давом этаётган ҳуқуқбузарликлар учун эса, у аниқланган кундан бошлаб бир йилдан кечиктирилмасдан қўлланилиши мумкин. Жиноят иши қўзғатиш рад этилган ёки жиноят иши тугатилган бўлиб, аммо ҳуқуқбузарнинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлса, ҳуқуқбузарлик содир этилган ёки аниқланганидан бир йил ўтмаган ҳолда маъмурий жазо чораси жиноят иши қўзғатишни рад этиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмасдан қўлланилиши мумкин.
МЖтК 36-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ мазкур муддатлар ашёларни божхонага доир қонун ҳужжатлари асосида мусодара қилиш ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди.
19. Шуни назарда тутиш лозимки, суд МЖтК 31-моддасида назарда тутилмаган ҳолатларни ҳам енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топишга ҳақли.
МЖтК 32-моддасида назарда тутилган маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларнинг рўйхати қатъий белгиланган бўлса-да, бироқ суд маъмурий ҳуқуқбузарликнинг хусусиятига қараб мазкур ҳолатлардан ҳар қайсисини, қарорда буни асослантирган ҳолда, оғирлаштирувчи ҳолат деб топмаслиги мумкин.
қонун санкцияда назарда тутилганидан енгилроқ маъмурий жазо чораси қўлланилганда қарорнинг хулоса қисмида фақат МЖтК 33-моддасини қўллаган ҳолда тайинланган жазо тури ва миқдори кўрсатилиши лозим бўлиб, енгилроқ жазо тайинланиши сабаблари қарорнинг баён қисмида кўрсатилади;
бир неча ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги учун маъмурий жазо қўлланилганда МЖтК 33-моддаси ҳуқуқбузарликлар мажмуи учун эмас, балки алоҳида ҳуқуқбузарлик учун қўлланилади.
МЖтК 33-моддасини қўллашда, суд қонун санкциясида назарда тутилган қўшимча жазони қўлламасликка ҳақли бўлиб, бу қарорининг баён қисмида асослантирилиши лозим.
23. МЖтК 24-моддасига мувофиқ ашёларни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш, мусодара қилиш ва махсус ҳуқуқдан (транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан) маҳрум этиш ҳам асосий, ҳам қўшимча маъмурий жазо тариқасида қўлланилиши мумкин.
МЖтК 29-моддасининг иккинчи қисмига асосан маъмурий қамоққа олиш чораси ҳомиладор аёлларга, уч ёшгача боласи бўлган аёлларга, ўн тўрт ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахсларга, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга, шунингдек биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронларига нисбатан қўлланилиши мумкин эмас.
27. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича чиқарилган қарор МЖтК 309-моддасида белгиланган талабларга жавоб бериши ва ишни кўриб чиқиш якунланганидан сўнг зудлик билан эълон қилиниши лозим.
29. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, МЖтК 313-моддасига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилишига олиб келган сабаб ва шарт-шароитлар аниқланганда суд уларни бартараф қилиш юзасидан ҳуқуқбузарнинг ўқув, иш ёки яшаш жойига тақдимнома киритиши лозим.