Ҳужжат кучини йўқотган " " 08.08.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 2 апрелдаги 5/10-сонли «Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3300, 07.05.2021 й.) асосан 2021 йил 8 августдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги ва 2018 йил 3 октябрдаги ЎРҚ-494-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига иқтисодий муносабатлар ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 7 октябрдаги 24/3-сон қарори (рўйхат рақами 1642, 2006 йил 23 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 470-модда) билан тасдиқланган Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операцияларни амалга ошириш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
1. 2-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: