Ҳужжат 05.12.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ер ости бойликлари тўғрисида», «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида», «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 1 мартдаги ПҚ-3578-сон қарорига мувофиқ ҳамда ер қаърини геологик ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги бошқарув тизимини янада такомиллаштириш ва самарали назорат қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
14. Корхоналар, бинолар, иншоотлар, аҳоли пунктлари, шаҳарсозлик фаолиятини тартибга солувчи умумдавлат ва маҳаллий аҳамиятга эга объектлар ва алоҳида қўриқланувчи ҳудудлар (курортлар, ўрмонзор боғлар, қўриқхоналар, сув таъминоти манбалари ва бошқалар), дарёлар, сув ҳавзалари, тарих, маданият ва санъат ёдгорликлари, қимматли қишлоқ хўжалиги экин майдонлари, чегара зоналари, аэродромлар, махсус вазифали полигонлар, ажратиб олинган зоналар, мустаҳкамланган районлар, қабристонлар ва бошқа объектлар жойлашган жой ҳудуди остидаги фойдали қазилма конларини ишлатиш учун кон ажратиш маҳаллий давлат ҳокимият органлари, Давлат экология қўмитаси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кон ишлари учун бериладиган ҳудудда жойлашган ер участкасидан доимий ва вақтинча фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар билан келишилгандан кейин амалга оширилади.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕРБИ

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси

Инспекция по контролю за горно-геологической деятельностью при Государственном комитете Республики Узбекистан по геологии и минеральным ресурсам

КОН АЖРАТИШ ДАЛОЛАТНОМАСИ №_____

20____ йил «____» __________

Тошкент шаҳри

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси томонидан ____________________________________________

______________________________________________________________________
______________________________________________________________________

(ташкилот ёки корхонанинг тўлиқ номи ва унинг мансублиги)

______________бурчакли пунктларнинг илова қилинаётган режасида белгиланган чегаралардаги_________
______________________________________________________________________

(фойдали қазилма номи)

____________________________________________________________________ни

(шахта, кон карьери номи)

ишлатиш ва саноат йўли билан разведка қилиш учун кон ажратилди.
Ажратилган кон ________________________________________________________________________

(қишлоқ, туман, вилоят, республика номи)

_____________________________________________________________да жойлашган
Ер юзасида ____________________________________________________________________________
______________________________________________________________________
бурчакли пунктлар билан белгиланган ажратилган кон проекцияси майдони______________ни ташкил этади.

(сўз билан ёзилади)

Ажратилган коннинг амал қилиш муддати _____________________________________________________

Икки нусхада тузилган ушбу далолатнома, ___________ тартиб рақами билан Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси реестрига киритилди.

Корхона фойдали қазилма конини қазиб олиш учун ажратилган конда қуйидагиларни бажаришга мажбурдир:

фойдали қазилмаларни қазиб олувчи корхонанинг тасдиқланган лойиҳасига, кон ишларини ривожлантириш режасига, нефть, газ ва ер ости сувлари конларини қазиб олиш лойиҳалари ва схемаларига ҳамда техникавий фойдаланиш қоидаларига мувофиқ конни қазиб олиш;

ажратилган кон ва унга туташиб кетган ҳудудларда барча ер усти, ер ости иншоотларини, шунингдек, атроф табиий муҳитни кон ишланмаларининг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш;

захираларнинг ҳолати ва ҳаракати, фойдали қазилмаларнинг камайиши ва аралашиб кетишини ҳисобга олиш, ишланаётган (ер қаърида вақтинча консервация қилинган) ва у билан қўшни конларда фойдали қазилмалар бузилишига йўл қўймаслик;

фойдали қазилма устида жойлашган жинслардан оқилона фойдаланишни, шунингдек уларнинг жинсларини хусусиятлари ва ернинг қайта тикланиши талаблари ҳисобга олинган ҳолда жойлаштирилишини таъминлаш;

ажратилган кон устидаги ҳудудда, шунингдек, фойдали қазилмалар конларига туташ майдонларда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси органларининг рухсатисиз иморатлар қурилишига йўл қўймаслик, кондан фойдаланишда улардан фойдаланиш ёки портлатиш ишлари ва ушбу конларни ишлатишда ҳосил бўладиган кўчкиларнинг хавфли ва зарарли таъсири уларга ёйилиши мумкин;

кон ишлари бошланишидан 15 кун олдин бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига маълум қилиш.

Агар ер қаъридан фойдаланувчи бир йил давомида ер ости бойликларидан фойдаланишга киришмаса кон ажратиш далолатномаси ўз кучини йўқотади ва у Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига қайтарилиши керак.

Фойдали қазилмаларни қазувчи корхона консервация қилинганда ёки тугатилганда объект тугатилиши ёки консервация қилинишига оид ишлар тамом бўлган кунда тўлдирилган геология ва маркшейдер ҳужжатларининг асл нусхалари 10 кун муддатда ўзининг юқори турувчи ташкилотига топширилиши, маркшейдер режалари, геология хариталари ва қирқимлар нусхалари эса мана шу муддатда манфаатдор корхоналарга, ташкилотларга, шу жумладан, қўшни корхоналарга берилиши керак.

Корхона томонидан унга берилган кон бошқа корхонага берилиши тақиқланади.

Кон ажратиш далолатномаси маркшейдер ва геология ҳужжатларининг нусхалари олинганлиги тўғрисида манфаатдор ташкилотларнинг тилхатлари нусхалари билан биргаликда кон корхонаси консервация қилиниши ёки тугатилиши ҳақидаги далолатнома расмийлаштирилгандан кейин 15 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига топширилади.

Кўрсатиб ўтилган мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун фойдали қазилмаларни қазувчи корхона раҳбарлари ва мансабдор шахслари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Муҳр ўрни

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

20__йил «___» ____________________________________________

(имзо, фамилияси, исми ва отасининг исми)

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси томонидан кон ажратишни тасдиқловчи 20___ йил «___» _________даги далолатнома бўйича________________________________________________________

(ер ости бойликларидан фойдаланувчининг номи ва унинг идоравий мансублиги)

_______________________________________________________________________________га____
__________________________________________________________________даги

(қишлоқ, туман, вилоят, республика номи)

____________________________________________________________ кон берилди.

(фойдали қазилма номи)

Ушбу режада _________________________ бурчак нуқталари билан белгиланган ажратилган кон чегаралари доирасида қуйидагиларга ишлов берилиши керак:


Т/р


Қатлам, тоғ жинси, линза ва бошқалар номи


Узунлиги, м



Майдони, га


бўйламаси бўйича


қиялиги бўйича

1.

2.

3.

Кон_______м чуқурликда берилди.

Кон ажратишни тасдиқловчи далолатнома Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш давлат инспекцияси реестрига 20 ___ йил «____» ______да ____тартиб рақами билан киритилди.

Муҳр ўрни

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

20__й «___»______

__________________________________

(имзо, исми ва отасининг исми, фамилияси)

21. Корхоналар, бинолар, иншоотлар, аҳоли яшаш пунктлари, маҳаллий ва давлат аҳамиятига эга бўлган шаҳарсозлик фаолияти объектлари, алоҳида қўриқланадиган ҳудудлар (курортлар, ўрмонзорлар, қўриқхоналар, сув таъминоти манбалари), дарёлар, сув ҳавзалари, тарих, маданият ва санъат ёдгорликлари, қимматли қишлоқ хўжалиги экин майдонлари, чегара полосалари, аэродромлар, махсус вазифаларга мўлжалланган полигонлар, ўзгага бериш полосалари, мустаҳкамланган районлар, қабристонлар ва бошқа объектлар жойлашган ҳудудлар қаъридан кон ажратмалари учун манфаатдор маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Давлат экология қўмитаси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кон ишлари учун берилган ҳудудда ер участкаларидан доимий ва вақтинчалик фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар билан келишилгандан кейин амалга оширилади.
38. Кон ажратмаси кон ажратмаси ажратилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади, шунингдек, ушбу Низомга 1 ва 3-иловаларга мувофиқ шакллар бўйича топография режаси нусхасининг юкори ўнг бурчаги ёзув билан расмийлаштирилади.
41. Инспекция томонидан берилган кон ажратмаларини ҳисобга олиш ушбу Низомга 4-иловада мувофиқ шакл бўйича Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда кон ажратмасини ҳисобга олиш дафтарида (реестр) амалга оширилади.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕРБИ

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси

Инспекция по контролю за горно-геологической деятельностью при Государственном комитете Республики Узбекистан по геологии и минеральным ресурсам

КОН АЖРАТИШ ДАЛОЛАТНОМАСИ №_____

20____ йил «____» __________

Тошкент шаҳри

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси____________________________________________________га

(ташкилот ёки корхонанинг тўлик, номи ва унинг мансублиги)

_________________________________________________мақсадларида фойдаланиш учун

(кон ажратмаси берилганлигининг мақсади)

режада бурчак (ўзига хос) нуқталар билан ____________________________________________________
_________________________________________________шунингдек, таркибий хариталар

(нуқталар рақами)

ва вертикал кесимларда __________________________________________________________________

(хариталар ва кесимлар раками)

белгиланган чегараларда кон ажратмаси берди, режада белгиланган кон ажратмаси проекциясининг майдони ва ер ости кенглигининг ҳажми_____________________________________________________________
___________________________________________________________ни ташкил этади.

(минг кв. м, минг куб м — ёзув билан)

Кон ажратмаси _________________________________________________________________________

(қишлоқ, туман, вилоят, республика номи)

____________________________________________________________ да жойлашган.
Кон ажратмасининг амал қилиш муддати _____________________________________________________

Ушбу далолатнома икки нусхада тузилди, _____________ тартиб рақами билан Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси реестрига киритилди.

Корхона кўрсатиб ўтилган мақсадларда ер қаъридан фойдаланиш учун кон ажратмасида қуйидагиларни бажаришга мажбурдир:

ер ости иншоотлари қурилиши, шунингдек, ер қаъридан фойдаланиш бўйича бошқа ишлар бошланишидан бир ой олдин бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясини хабардор қилиш;

ер қаъридан фақат улар берилган мақсадларда фойдаланиш;

кон ажратмаси ва унга туташиб кетган зоналар доирасида ер қаъри участкасининг геологик тузилиши, кон-техника, гидрогеологик ва бошқа шароитларнинг тўлиқ ўрганилишини таъминлаш;

ер ости иншоотлари қурилиши ва улардан фойдаланиш жараёнида кон ишларининг маркшейдер таъминланишини, шунингдек, геологик ва маркшейдер ҳужжатлари тузилишини ташкил этиш;

тоғ жинслари силжиши, мавжуд ер усти иншоотлари ва объектлари, эҳтимол тутилган деформация зонасида жойлашган қурилаётган ва фойдаланилаётган ер ости иншоотлари деформациясини кузатишни ташкил этиш;

ер ости иншоотлари қуриш ёки уларни реконструкция қилиш чоғида қўшимча равишда қазиб олинадиган, вақтинча фойдаланилмайдиган фойдали қазилмаларни сақлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш;

кон қазилмаларининг холати, кон ажратмаси билан белгиланган кўмилган зарарли моддалар ва ишлаб чиқариш чиқиндилари, шунингдек, чиқариб ташланган оқова сувларнинг зарарсизлантирилиши чегараларининг сақлаб қолинишини доимий кузатиш ва назорат қилишни ташкил этиш;

ходимлар ва аҳоли соғлиғи ва ҳаёти хавфсизлигини, ер қаърини ва атроф табиий муҳитнинг бошқа объектларини, бинолар ва иншоотларни кон ишларининг зарарли таъсиридан мухофаза қилишни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясининг рухсатисиз кон ажратмаси устидаги ҳудудга бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишига йўл қўймаслик;

қўриқхоналар, табиат, тарих ва маданият ёдгорликларининг ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг зарарли таъсиридан сақланишини таъминлаш;

ер қаъридан фойдаланиш чоғида бузилган ер участкаларининг хавфсиз ҳолатга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтирилишини таъминлаш;

ер ости газ омборхоналаридан фойдаланиш чоғид� ҳайдалаётган газнинг кон ажратмасидан ташқарига ҳаракат қилишига йўл қўймаслик;

ер ости газ омборхоналари ва қудуқларнинг герметиклигини назорат қилишга оид тадбирларни мунтазам равишда, бир йилда камида бир марта амалга ошириш;

ногерметик қудуқлардан фойдаланишга, шунингдек, газнинг бошқа горизонтларга оқишига ҳамда унинг ер юзасига оқиб чиқишига йўл қўймаслик.

Агар ер қаъридан фойдаланувчи унга кон ажратмаси берилгандан кейин бир йил давомида ер қаъри участкасидан у тақдим этилган мақсадларда фойдаланишга киришмаса кон ажратмаси далолатномаси ўз кучини йўқотади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига қайтарилиши керак.

Корхона консервация қилинганда ёки тугатилганда ер қаъри участкасидан фойдаланиш бўйича ишлар тўхтатилган кунда тўлдирилган геология ва маркшейдер ҳужжатларининг асл нусхалари 10 кун муддатда юқори турувчи ташкилотга топширилиши, маркшейдер рекалари, геология хариталари ва усти очиқ конлар нусхалари эса мана шу муддатда манфаатдор корхоналарга, ташкилотларга, шу жумладан, консервация қилинаётган ёки тугатилаётган корхонанинг ер қаъридан фойдаланувчи қўшни корхоналарга берилиши керак.

Кон ажратмаси далолатномаси кон-геологик ва маркшейдер ҳужжатларининг нусхалари олинганлиги тўғрисида ташкилотларнинг тилхатлари нусхалари билан биргаликда корхона консервация қилиниши ёки тугатилиши ҳақидаги далолатнома расмийлаштирилгандан сунг 15 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига топширилади.

Фойдали қазилмаларни қазиб олувчи корхона раҳбарлари ва мансабдор шахслари юқоридаги талабларни бажармаган ҳолда қонун хужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Муҳр ўрни

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

20__й «___»______________________________________________

(имзо, исми ва отасининг исми, фамилияси)

20___ йил «___» ___________ да Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси томонидан _________________

_____________________________________________________________________га

(ер қаъридан фойдаланувчининг номи ва унинг қайси идорага бўйсуниши)

______________________________________________________________________

(кон ажратмаси нима мақсадда берилганлиги)

мақсадларида ер қаъридан фойдаланиш учун кон ажратмаси берилди.

Берилган кон ажратмаси __________________________________________________________________

(кон ажратмасининг маъмурий ҳолати, манзили)

______________________________________________________________________
да ушбу режада ________________________________________________________________________

(нуқталарнинг рақами)

нуқталари билан белгиланган чегараларда жойлашган, бунда қуйидагилардан фойдаланилиши керак:_______

______________________________________________________________________

(объектлар саналади, уларнинг ер юзасига чиқувчи проекцияси майдони,

______________________________________________________________________

кон ажратмасининг юқори ва қуйи чегаралари чуқурлиги)

Кон ажратмаси далолатномаси 20___йил «___» ____________да ________ тартиб рақами билан Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси реестрига киритилди.

Муҳр ўрни

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

20___й «___» ______________________________________________

(имзо, исми ва отасининг исми, фамилияси)

7. Фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи корхоналар қурилишини лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш, кенгайтиришда ер қаъридан фойдаланувчи балансидан чиқарилиши керак бўлган фойдали қазилмалар ушбу Низомнинг 4-банди «а» ва «б» кичик бандларида баён қилинган асослар бўйича фойдали қазилмалар конларини қазиш жараёнида улар қидирув, тайёргарлик кўриш ёки тозалаш ишларида қисман ёки тўлиқ контурланишига қараб белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.
б) ушбу Низомнинг 4-банди «а» кичик бандида кўрсатилган сабаблар бўйича саноат аҳамиятини йўқотган фойдали қазилмалар захираларини ҳисобдан чиқаришда, — тегишли техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Зарурат бўлганда Давлат захиралари комиссияси ер қаъридан фойдаланувчидан ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилмаган бошқа материаллар тақдим этилишини талаб қилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Фойдали қазилмалар конларини қазишга «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари бажарилган ва қуйидагилар мавжуд бўлган ҳолларда йўл қўйилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Корхона лойиҳасида қабул қилинган конни очиш схемалари, қазиш усуллари ва тизими хавфсизлик шартларига жавоб берувчи ҳамда ер қаъридан фойдали қазилмалар захираларини халқ хўжалиги нуқтаи назаридан ва атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш талаблари ҳисобга олиниб баҳоланадиган тугатиладиган баланс захиралари бирлигига (тонна, куб. м) энг кўп иқтисодий самара билан мақбул даражада тўла ва сифатли ажратиб олишни таъминловчи, вариантларни танлаб вариантлар бўйича техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар билан асосланган бўлиши лозим. Корхоналар лойиҳаларида қазишнинг усуллари ва тизимларини асослашда шу билан бирга шахта майдонларини ёнбошдан марказга томон қазиб бориш, қазиш участкаларини майдон нуқтаи назаридан тайёрлаш вариантлари кўриб чиқилиши, шунингдек, қазилма бирликларининг мақбул параметрлари белгиланган бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
111. Ушбу бобнинг 110-бандида кўрсатилган конларни қазишда ишлаётган корхоналарда хавфсизлик қоидалари ва меъёрларини ҳамда мураккаб табиий омилларнинг фойдали қазилма захираларидан оқилона, комплекс фойдаланишга зарарли таъсирининг олдини олишни ҳисобга олиб ишлаб чиқилган махсус тадбирлар амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
116. Ушбу бобнинг 115-бандида санаб ўтилган, шунингдек, қоплама ва бинокорлик тошларининг қимматли турлари бўйича фойдали қазилма конларини эркин қазиш чоғида қазиб олишнинг уларнинг табиий сифати бузилишига ёки пасайишига олиб келувчи усулларини ҳамда қазиш тизимларини, шунингдек, усулларини қўллаш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.