Ҳужжат 30.01.1997 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
«Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида», «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида», «Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари қабул қилиниши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида» 1996 йил 8 августдаги Фармони муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг илова қилинаётган рўйхатга мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 19 ноябрдаги 541-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт-санитария бирлашмаси тўғрисида Низомнинг V бўлимидаги «пулли хизматлар кўрсатишдан тушган тушумлар» сўзлари чиқариб ташлансин ва матн «қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалардан тушган тушумлар» сўзлари билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида» 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорига 2-илованинг V бўлими 2-бандининг учинчи хатбошидаги «ва вилоятлар» сўзи «вилоятлар ва Тошкент шаҳри» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) 7-банд қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:
«г» — «з» кичик бандлар тегишлича «д» — «и» кичик бандлар деб ҳисоблансин;
б) 8-банд қуйидаги мазмундаги «к» кичик банд билан тўлдирилсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 25 июлдаги 287-сон қарорига 6-илованинг 2-бандидаги «аудио маҳсулотларини импорт қилиш» сўзлари «аудио маҳсулотларини импорт-экспорт қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.