Ҳужжат кучини йўқотган " " 17.01.2024
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 январдаги 31-сонли «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари тизимлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кўчини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 28 мартдаги ПҚ-3626-сон ва «Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг формали кийим-бошларини ишлаб чиқиш, стандартдан ўтказиш, тасдиқлаш ва тайёрлаш механизмини тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 27 февралдаги ПҚ-2800-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 28 мартдаги ПҚ-3626-сон қарори билан:
2. Ўсимликлар карантини давлат инспекторларининг формали кийим-бошлари ва фарқлаш белгилари намуналари ва тавсифи иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
* илова рус тилидаги матнда берилган.