Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон фармони, «Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3509-сон, «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3510-сон ва «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 7 февралдаги ПҚ-3514-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида» 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 16-модда) 2-илованинг рус тилидаги IХ бўлими матнида:
до одного месяца | бесплатно |
свыше одного месяца до шести месяцев | 5 долларов США |
свыше шести месяцев | 10 долларов США». |
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 9-илованинг рус тилидаги матнида:
а) номидаги «Госкоминвестиций» сўзидан сўнг «территориальных подразделений Госкомтуризма» сўзлари қўшилсин;
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидаларида:
а) 2-банднинг «а» кичик бандидаги «кириш визасининг амал қилиш муддатига» сўзларидан сўнг «шунингдек, Ўзбекистон Республикасида бўлиш даврида виза режими қўлланилмайдиган ёки визалар беришнинг соддалаштирилган тартиби қўлланиладиган хорижий фуқароларни» сўзлари қўшилсин;
в) 7-банднинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
г) 9-бандда «Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда» сўзларидан сўнг «шу жумладан Дастур ёрдамида» сўзлари қўшилсин;
е) 12-банднинг «д» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
и) 17-банддаги «бу фуқароларнинг шахсий мурожаатномалари ёки қабул қилувчи ташкилотларнинг буюртманомалари асосида мурожаатномаларда, турларда, аризаларда кўрсатилган муддатга ёки визанинг амал қилиш муддатида» сўзлари «Дастур ёрдамида» сўзлари билан алмаштирилсин;
к) 19-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
м) 22-банддаги «жойлаштириш воситаси ва даволаш муассасасига» сўзларидан сўнг «ва бошқа турар-жой майдонларига» сўзлари қўшилсин;
н) 25-банддаги «Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари маъмурияти» сўзларидан сўнг «шунингдек, бошқа турар-жой майдонлари эгалари» сўзлари қўшилсин;
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Япония фуқаролари учун виза тартиботларини соддалаштириш тўғрисида» 2002 йил 22 июлдаги 259-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2002 й., 14-сон, 110-модда) 1-бандининг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 204-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларда:
а) 23-банднинг учинчи хатбошидаги «шунингдек тунги қатновларни ташкил этиш тақиқланади, тендер контрактида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 31 банднинг рус тилидаги матнидан «Туристско-экскурсионные и» сўзлари чиқариб ташлансин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 09/21/258/0400-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудида учувчисиз учиш аппаратларидан рухсатсиз фойдаланилиши ҳақида огоҳлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 26 ноябрдаги 322-сон қарорининг рус тилидаги матнига 1-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 мартдаги 53-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 10-сон, 116-модда) билан тасдиқланган Туристлар бориши тақиқланган объектлар ва ҳудудлар рўйхатининг бешинчи, ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2020 й., 09/20/433/1140-сон)
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш департаменти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 19 октябрдаги 852-сон қарорининг 1 ва 3-бандлари, шунингдек, унинг 1 — 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.