1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган «Ўрмон тўғрисида»ги 770-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 122-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тўғрисида низом» 11-бандининг е) кичик банди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 22 ноябрдаги 506-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ўрмонларида ёнғин хавфсизлиги Қоидалари.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Ўрмонларнинг дарёлар, кўллар, сув омборлари ва бошқа сув объектлари соҳиллари бўйлаб ўтган тақиқланган минтақаларида, ўрмонларнинг овланадиган қимматли балиқлар увулдириқ сочадиган жойларни муҳофаза қилувчи тақиқланган минтақаларида, эрозиядан сақлайдиган ўрмонларда, шаҳар ўрмонлари ва ўрмон-боғларида, шаҳарлар, бошқа аҳоли пунктлари ва саноат марказларининг кўкаламзорлаштирилган зоналари атрофидаги ўрмонларда, сув таъминоти манбаларини санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш зоналаридаги ўрмонларда, алоҳида қимматга эга бўлган ўрмонларда, ёнғоқчилик зоналаридаги ўрмонларда, ўрмонларнинг мевали дарахтзорларида, табиат боғларининг ўрмонларида (уларнинг қўриқхонага айлантирилган зоналари бундан мустасно), курорт табиий ҳудудларнинг ўрмонларида, давлат биосфера резерватларининг ўрмонларида (уларнинг қўриқхонага айлантирилган зоналари бундан мустасно), илмий ёки тарихий аҳамиятга эга бўлган ўрмонларда ўрмон кесиш (ўрмон) чиптаси бўйича фақат оралиқ фойдаланишдаги кесишга (ўрмон парвариши ва санитария мақсадида кесишга) йўл қўйилади.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган «Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида низом»га иловалар: «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесиш ва шикастлаш билан ўсимлик дунёсига етказилган зарарни ундириш миқдорини ҳисоблаш учун коэффициент», «Ўрмон экинлари, ўрмон кўчатзорларидаги уруғдан кўкартирилган кўчатлар ва кўчатларни, шунингдек ўрмонзорни тиклашга мўлжалланган майдонлардаги табиий ҳолда ўсган ва тўкилган уруғидан униб чиққан ёш ўрмон дарахтларини йўқ қилиш ёки шикастлаш оқибатида Ўзбекистон Республикаси ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун ундириладиган жарима миқдорини ҳисоблаш учун тўловлар коэффициент», «Ўсимлик дунёсига давлат ўрмон фонди ерларида, шунингдек ўрмон фондига кирмайдиган аҳоли яшайдиган жойлардаги яшил ўрмонларда ҳамда транспорт магистралларида ихтиёрий равишда пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш натижасида етказилган зарар учун тўловлар миқдорини ҳисоблаш учун коэффициент», «Ўсимлик дунёсига ёввойи ҳолда ўсувчи мевалар, ёнғоқлар, резавор мевалар, доривор, озуқабоп ўсимликлар ва техник хом ашёни ихтиёрий равишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида умумий фойдаланиш меъёрларидан ортиқча йиғиш натижасида етказилган зарар миқдорини ҳисоблаш учун коэффициент», «Давлат ўрмон фонди ерларида, ўрмон фондига кирмайдиган ҳудудларда пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш туфайли ўсимлик дунёси объектларига етказилган ундириладиган зарар миқдорини ҳисоблаш учун коэффициент», «Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ўсимликларга етказилган ундириладиган зарар миқдорини ҳисоблаш учун коэффициент» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 43-сон, 530-модда).
 LexUZ шарҳи