Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ва молиявий кўрсаткичларининг оммавийлиги ва очиқлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 сентябрдаги Ф-5054-сон фармойишига мувофиқ, шунингдек, ташқи сектор статистикасининг ўз вақтида ва сифатли шакллантирилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ва молиявий кўрсаткичларининг оммавийлиги ва очиқлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 сентябрдаги Ф-5054-сон фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Халқаро валюта фондининг кенгайтирилган Маълумотларни тарқатиш умумий тизимига қўшилиши бўйича фаол ишлар олиб борилаётганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Ўзбекистон Республикаси тўлов балансининг ҳисоби ва таҳлили тизимли асосда Халқаро валюта фонди методологиясига мувофиқ юритилишини таъминлаш юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.