3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2018 йил 1 июндан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5349-сон Фармонига мувофиқ қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш тартибини белгилайди.
5. Молиявий санкциялар (жарималар) миқдорлари мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорига мувофиқ равишда ҳисобланади.

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Молиявий санкциялар (жарималар)миқдори
(энг кам ойлик иш ҳақи миқдорига нисбатан баравар)

1. Почта алоқаси

1.1.

Ўтказмалар суммаларининг корхонанинг айби билан камомади ва ўғирланиши,ҳар бир ҳолат учун

11

1.2.

Корхона айби билан почта, курьерлик жўнатмалари йўқолиши, жойланмаларининг камомади, бузилиши (шикастланиши),
ҳар бир ҳолат учун

10

1.3.

Ёзма хат-хабарларнинг жўнатувчидан олувчигача ўтишида назорат муддатларининг бузилиши, ҳар бир ҳолат учун

0,1

1.4.

Посилкалар ўтишида назорат муддатларининг бузилиши, ҳар бир ҳолат учун

0,5

2. Магистрал ва зонаичи алоқа тармоқларининг
узатиш линиялари, каналлари, трактлари

2.1.

Телефон каналларининг тўхталиш давомийлиги (шу жумладан, асосий рақамли канал (АРК)нинг тонал частотали каналлари, Е1 оқимлари), канал-соатларда, алоқа линиялари турлари бўйича 1000 км учун, чорак давомида ҳисоблаганда

1

2.2.

Радиореле ва оптик-толали алоқа линиялари орқали ташкил этилган телевизион каналлар шикастланишларининг давомийлиги, 100 км линиялар учун минутларда, чорак давомида, ҳар бир минут учун

0,1

2.3.

Режадан ташқари ўлчашлар, станция шикастланишлари ва электр таъминоти қурилмаларининг шикастланишлари сабабли келиб чиққан тўхталишлар давомийлиги, чорак давомида, 100 та ишлатилаётган телефон каналлари учун канал-соатларда (шу жумладан, АРК тонал частотали каналлари, Е1, IP оқимлари)

0,5

3. Маҳаллий (шаҳар, қишлоқ) телефон алоқаси

3.1.

Носозликларни назорат муддатларидан ортиқ муддатларда бартараф этиш вақти, ҳар бир 1000 телефон-соат учун

0,2

4.Кабель, эфир-кабель телеэшиттириш

4.1.

Теледастурларни трансляция/ретрансляция қилувчи кабель/эфир-кабель телевидение студияси техник воситалари тўхталишлари давомийлиги, ҳар бир 1000 та абонент нуқта-минут учун

1

4.2.

Кабель эшиттириш тармоғидаги техник воситаларнинг корхона айби билан бўлган тўхталишлари давомийлиги, ҳар бир 500 та абонент нуқта- минут учун

0,1

5. Телевидение

5.1.

Қуйидаги қувватлардаги телевизион узатгичларнинг корхона айби билан тўхталишлари давомийлиги, ҳар бир минут учун:

1 Вт дан 100 Вт гача;

0,05

100 Вт дан ортиқ;

0,5

шу жумладан норматив муддатлардан ортиқ.

1

5.2.

Қуйидаги қувватлардаги телевизион узатгичларнинг корхона айби билан белгиланган техник нормалардан оғишлари давомийлиги, ҳар бир минут учун:

1 Вт дан 100 Вт гача;

0,025

100 Вт дан ортиқ;

0,25

шу жумладан норматив муддатлардан ортиқ.

0,5

5.3.

Корхона айби билан рақамли пакетдаги телеканал ишлашидаги тўхталишлар давомийлиги (тарқатиш ёки телерадиоэшиттириш субъекти), ҳар бир минут учун

0,05

5.4.

Корхона айби билан рақамли пакетдаги телеканалнинг белгиланган техник нормалардан оғишлари давомийлиги (тарқатиш ёки телерадиоэшиттириш субъекти), ҳар бир минут учун

0,01

6. Йўлдош алоқаси

6.1.

Йўлдош алоқасининг қабул қилувчи ва қабул қилувчи-узатувчи ер усти станциялари ишидаги узилишлар, ҳар бир минут учун:

а) телевизион узатувчи ер усти станцияси;

1

б) телевизион қабул қилувчи ер усти станцияси;

0,01

в) телефон алоқанинг қабул қилувчи-узатувчи ер усти станцияси.

0,1

6.2.

Йўлдош алоқасининг қабул қилувчи-узатувчи ер усти станциялари ишида белгиланган техник нормалардан оғишлар, ҳар бир минут учун:

а) телевизион узатувчи ер усти станцияси;

0,5

б) телевизион қабул қилувчи ер усти станцияси;

0,005

в) телефон алоқанинг қабул қилувчи-узатувчи ер усти станцияси.

0,05

7. Радиоэшиттириш

7.1.

Қуйидаги қувватлардаги радиоэшиттириш узатгичлари ишида корхона айби билан тўхталишлар давомийлиги, ҳар бир минут учун:

1 Вт дан 100 Вт гача;

0,05

100 Вт дан ортиқ;

0,5

шу жумладан норматив муддатлардан ортиқ.

1

7.2.

Қуйидаги қувватлардаги радиоэшиттириш узатгичлари ишида белгиланган техник нормалардан корхона айби билан бўлган оғишлар давомийлиги, ҳар бир минут учун:

1 Вт дан 100 Вт гача;

0,025

100 Вт дан ортиқ;

0,25

шу жумладан норматив муддатлардан ортиқ.

0,5

8. Радиоалоқа ва мобил алоқа тармоқлари

8.1.

Мобил алоқа тармоқларида қабул қилувчи-узатувчи радио модулларнинг ишида корхона айби билан бўлган тўхталишлар давомийлиги, чорак давомида, 1000 соат ишлаши учун минутларда

0,05

8.2.

Тармоқнинг алоҳида участкаларида ускуна шикастланишларининг нормативдан ортиқ вақтда бартараф этилиши, ҳар бир минут учун

0,1

8.3.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ўрнатилган уланишнинг абонент ташаббуси билан бўлмаган узилиш билан тугалланган чақирувлар улуши (Call drop rate), чорак давомида, ўрнатилган уланишнинг абонент ташаббуси билан бўлмаган узилиш билан тугалланган ҳар бир 100 та чақирув учун, нормативдан ортиқ вақтда

0,1

8.4.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича умумий чақирувлар сонидан муваффақиятсиз чақирувлар улуши (Call unsuccessful rate), чорак давомида, ҳар бир 100 та муваффақиятсиз чақирув учун, нормативдан ортиқ вақтда

0,5

8.5.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича маълумотларни пакетли узатиш хизматидан фойдалана олиш коэффициенти, чорак давомида, ҳар бир нормативдан ортиқ ҳолат учун

0,5

8.6.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича уланишни ўрнатиш вақтида нормативларга жавоб бермайдиган чақирувлар улуши, чорак давомида, ҳар бир нормативдан ортиқ ҳолат учун

0,1

8.7.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича пакетларни коммутациялаш орқали маълумотларни узатишда ўрнатилган уланиш вақтининг коэффициенти, чорак давомида, ҳар бир нормативдан ортиқ ҳолат учун

0,1

8.8.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича маълумотлар узатиш хизматининг узилиш коэффициенти, чорак давомида, ҳар бир нормативдан ортиқ ҳолат учун

0,1

8.9.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича нутқни узатиш сифати нормативларига жавоб бермайдиган чақирувлар улуши, чорак давомида, ҳар бир нормативдан ортиқ ҳолат учун

1,0

8.10.

Мобил алоқа тармоғи учун маълумотлар узатиш тезлигининг ўртача қийматига риоя қилмаслик, чорак давомида, ҳар бир нормативдан ортиқ ҳолат учун

0,1

9. Даврий босма нашрлар

9.1.

Истеъмолчиларга обуна даврий босма нашрларни етказиб бериш муддатларининг корхона айби билан бузилиши, ҳар бир нусха учун

0,05

10. Маълумотлар узатиш тармоқлари

10.1.

Белгиланган маълумотлар узатиш тезлигига мувофиқ хизматлар кўрсатиш сифатининг корхона айби билан бузилиши аниқланган ҳолатлар сони, ҳар бир ҳолат учун

0,5

10.2.

Оператор ва провайдерга боғлиқ бўлган сабабларга кўра маълумотлар узатиш ускунасининг нормативдан ортиқ тўхталиши давомийлиги, чорак давомида, ҳар бир минут учун

0,1

10.3.

Корхона айби билан маълумотлар узатиш тармоғига нормативдан ортиқ муддатларда фойдаланишни тиклаш вақти, ҳар бир тўлиқ соат учун

0,01

11. Халқаро коммутация марказларини четлаб ўтиб,
халқаро овозли трафикни рухсатсиз ўтказиш

11.1.

Қонунга хилоф равишда халқаро сўзлашувларни амалга оширишда фойдаланилган ҳар бир аниқланган абонент рақами учун

70

12. Телекоммуникация тармоқларини техник эксплуатация қилиш

12.1.

Авария, узилишлар, тўхталишларга олиб келган телекоммуникация тармоқлари ва линия-кабель иншоотларини техник эксплуатация қилиш қоидаларининг бузилиши, ҳар бир ҳолат учун

1

13. Телекоммуникация операторлари ва провайдерлари
томонидан кўрсатилувчи ахборот-маълумот хизматлари

13.1.

Телефон орқали техник қўллаб-қувватлаш хизматидан фойдаланиш коэффициенти пасайиши, чоракда, ўрнатилган нормативнинг ҳар бир бузилиш ҳолати учун

0,01

13.2.

Ахборот-маълумот хизматлари операторининг белгиланган нормадаги вақтдан ортиқ жавоб бериш вақти, ҳар бир ҳолат учун

0,01

14. Статистика ҳисоботи

14.1.

Белгиланган тартибда идоравий статистика ҳисоботларини тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки ишончли бўлмаган маълумотларни тақдим этиш, ҳар бир ҳолат учун

10