Ҳужжат 20.12.1999 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом Фуқаролик кодексининг 669-моддасига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 3 сентябрдаги 375-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда давлат бюджети маблағлари ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига маблағ билан таъминланаётган қурилиш объектлари бўйича таваккалчиликларни мажбурий суғурта қилиш (кейинги ўринларда «суғурта қилиш» деб аталади) тартиби ва шартларини белгилайди.
Давлат бюджети маблағлари ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига маблағ билан таъминланаётган қурилиш объектлари бўйича таваккалчиликларни суғурта қилиш Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, «Суғурта тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари ва меъёрий ҳужжатларга мувофиқ, шунингдек мазкур Низомга биноан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.