Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.04.2013
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси қоидаларини амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар ва транспорт воситаларини четдан вақтинчалик олиб келиш шартларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 18 августдаги 174-сонли қарорига мувофиқ хатбошилар билан тўлдирилди— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 34-35-сон, 343-модда)
Автотранспорт воситалари ушбу кичик банднинг биринчи хатбошига мувофиқ четдан вақтинчалик олиб келинган тақдирда божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод қилиш уч ойгача бўлган муддатга берилади. Кўрсатилган муддат тугагач уларга четдан вақтинчалик олиб келишнинг бундан кейинги муддати учун даврий божхона тўловлари қўлланади;
д) четдан вақтинчалик олиб келиниши мақсадини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида ушбу Қоидаларга иловага мувофиқ рўйхат бўйича товарлар. Тақдим этиладиган ҳужжатларга талаблар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади.
Ушбу Қоидаларга иловада кўрсатилган товарларни четдан вақтинчалик олиб келишга божхона божлари ва солиқлардан бир йил муддатга тўлиқ озод қилган ҳолда рухсат этилади. Ушбу муддат тугагач кўрсатиб ўтилган товарларга четдан вақтинчалик олиб келишнинг бундан кейинги муддатига даврий божхона тўловлари қўлланади;
6. Ушбу Қоидаларнинг 5-бандида кўрсатилмаган товарлар четдан вақтинчалик олиб келинган тақдирда уларга нисбатан Ўзбекистон Республикасига четдан вақтинчалик олиб келиш режимида олиб келинган вақтдан бошлаб божхона божлари ва солиқлар тўлашдан қисман озод қилиш қўлланади. Божхона божлари ва солиқлар тўлашдан қисман озод қилинган тақдирда даврий божхона тўловлари ундирилади.
11. Четдан олиб келиш божхона режими товарларни эркин муомала учун чиқариш билан якунланган тақдирда товарларнинг божхона қиймати ва миқдори товарлар четдан вақтинчалик олиб келишнинг божхона режимига қўйилган кунда, божхона божлари ва солиқлар ставкалари эса — товарлар эркин муомала учун чиқарилган кунда белгиланади. Декларант нормал ташиш, сақлаш ва фойдаланиш шароитларида эскириши ёки табиий равишда камайиши оқибатида, шунингдек авариялар оқибатида ёки енгиб бўлмайдиган куч таъсирида юз берган товарларнинг божхона қийматини ва (ёки) уларнинг миқдорини камайтиришга ҳақлидир. Товарларнинг божхона қийматини ва (ёки) уларнинг миқдорини ўзгартириш, агар декларант божхона органига ишончли ва ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборотни тақдим этса, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
12. Четдан вақтинчалик олиб келинган товарлар мазкур товарларни божхонада расмийлаштиришни амалга оширган божхона органи фаолияти зонасидан бошқа божхона органи фаолият зонасига уч ой ва ундан кўп муддатга ўтказилган тақдирда четдан вақтинчалик олиб келишга рухсатнома олган шахс ёки товарлар ушбу Қоидаларнинг 4-бандига мувофиқ ўзига берилган бошқа шахс кўрсатиб ўтилган товарларни божхонада расмийлаштиришни амалга оширган божхона органини товарларни бошқа божхона органи фаолият зонасига олиб кетиш нияти тўғрисида хабардор қилиши керак.
ушбу Қоидалар 5-бандининг (б), (в) ва (д) кичик бандларида кўрсатилган четдан вақтинчалик олиб келинган товарлар қайта олиб чиқиб кетилганда.
15. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ва (ёки) ўқ-дорилар ва атом энергетикасини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва утилизация қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширадиган, атом энергиясидан фойдаланишнинг давлат бошқарувини амалга оширадиган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонларида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгиланган ҳолларда ушбу соҳада ижро этувчи ҳокимиятнинг бошқа органлари фаолиятини мувофиқлаштирадиган бошқа ваколатли органнинг сабаблари кўрсатилган тақдимномаси бўйича вақтинча фойдаланиш учун давлат органлари ва давлат муассасаларига текин бериладиган, хорижий шахс томонидан олиб келинадиган табиий ва техноген хусусиятга эга бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш учун мўлжалланган товарлар, шу жумладан транспорт воситалари, — агар четдан вақтинча олиб келинган товарлар ва транспорт воситалари хорижий шахснинг мулки бўлиб қолса, шу жумладан: