Ҳозирги вақтда мазкур ҳужжатга ўзгартириш киритилмоқда
Ҳужжат 01.06.2018 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Текст акта по состоянию на 01.06.2018 г. 00 ч.
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларини жиҳозлаш учун ушбу қарорга 2-иловада қайд этилган техник воситаларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ветеринария назорати — одамлар ва ҳайвонлар ҳаёти ҳамда саломатлигини ҳимоя қилиш, ҳайвонлар касалликларининг ташувчилари бўлиши мумкин предметлар ва товарларни, шунингдек, «Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган давлат ветеринария назорати объектларини назорат қилиш мақсадида чегара назорати ветеринария пунктлари (участкалари) томонидан (кейинги ўринларда давлат ветеринария назорати пунктлари деб аталади) ҳайвонлар ҳамда улардан олинадиган маҳсулотларга нисбатан амалга ошириладиган комплекс тадбирлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Ушбу Низомнинг 15-16-бандларида назарда тутилган ҳолатларда божхона органи томонидан товарга илова қилинадиган ҳужжатлар ёки халқаро йўлларда ташиш дафтарчасида Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенциясига (Женева, 1975 йил 14 ноябрь) мувофиқ тегишли ёзувлар қайд этилади.
83. Ҳаво кемаси бир самолётдан иккинчисига ўтиладиган, мажбуран қўниш амалга оширилган аэропортларда (аэродромларда) учиб кетиш учун узоқ вақт ушланиб қолган ҳолларда (3 соатдан ортиқ), транзит йўловчилар чегара назорати бўлинмаси раҳбарининг рухсати билан қўл юклари чегара ҳамда божхона назоратидан ўтказилгандан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг ҳудудий бўлинмалари билан келишилган ҳолда аэропорт меҳмонхонасига ёки бошқа меҳмонхоналарга жойлаштирилиши мумкин. Бунда бундай йўловчилар багажи одатда, ҳаво кемасида қолади. Йўловчилар меҳмонхонага ва қайтариб аэропортга аэропорт маъмурияти томонидан чегара назорати бўлинмаси билан келишилган ҳолда олиб борилади. Ушбу йўловчилар ҳаво кемасига чиқарилишдан аввал соддалаштирилган чегара-божхона назорати (визуал текширув)дан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
одамлар ва ҳайвонлар ҳаёти ҳамда саломатлигини, шунингдек, «Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган давлат ветеринария назорати объектларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳайвонлар ҳамда улардан олинадиган маҳсулотлар, ҳайвонлар касалликларининг ташувчилари бўлиши мумкин предметлар ва товарларни халқаро ташишда амалдаги қонунчилик талаблари сўзсиз бажарилишини таъминлаш;

Т/р

Тадбирлар номи

Ижрочилар

Бажариш муддатлари

1.

Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги паспорт назорати хоналарини Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган шахсларни қидирувда бўлган фуқароларнинг электрон фотокартотекаси билан солиштириш имконини берадиган видеокузатув тизимлари билан жиҳозлаш

Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси,
Молия вазирлиги

2018 — 2020 йиллар давомида

2.

Паспорт назоратининг автоматлаштирилган хоналари — «электрон гейтлар»ни ишлаб чиқиш ва ўтказиш пунктларида жорий этиш

Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси,
Молия вазирлиги

2018 — 2020 йиллар давомида

3.

Йўловчилар тўғрисида «SITA» туридаги дастлабки ахборот тизими дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш

Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси,

Молия вазирлиги

2018 — 2020 йиллар давомида

4.

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси сервер ускуналари ва қидирув-ахборот тизимининг мавжуд дастурий таъминотини модернизация қилиш

Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси,

Молия вазирлиги

2018 — 2020 йиллар давомида

Кейинги таҳрирга қаранг.