Ҳужжат кучини йўқотган " " 27.02.2017
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сонли «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 27 сентябрдаги ПФ-3491-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда маданият ва спорт соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишни мувофиқлаштириш даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 апрелдаги 96-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й. 14-сон, 104-модда)
Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармалари, туман (шаҳар) маданият ва спорт ишлари бўлимларининг намунавий тузилмаси, шунингдек маданият ва спорт ишлари ҳудудий органлари ходимларининг чекланган умумий сони 3—5-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1996 йил 21 майдаги 185-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 5-сон, 17-модда);
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 2004 йил 9 июндаги 272-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 55-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 апрелдаги 96-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й. 14-сон, 104-модда)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 апрелдаги 96-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й. 14-сон, 104-модда)