Ҳужжат 27.06.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 июндаги 2013 — 2018 йиллар даврида кўмир саноати корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ҳамда уни мувозанатли ривожлантириш дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги 161-сонли қарори билан тасдиқланган Дастурини амалга ошириш натижасида кон юзини очиш ишлари ҳажмлари 2012 йилдаги 14,2 млн куб.мга қараганда 2016 йилда 20,9 млн. куб.мни ташкил қилди, кўмирни қазиб олиш ҳажмлари 125 минг тоннага ошди ва 3,9 млн тоннани ташкил этди, товар маҳсулотларининг ўсиш ҳажмлари 111,2 фоиз даражасида таъминланди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.