* 1 — 6-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5399-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 06/18/5399/1018-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)
икки ой муддатда янгиланган «хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчиларнинг касблари Классификатори» асосида ерлардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг назоратини кучайтириш, геодезия ва картография фаолияти бўйича малакали кадрларни тайёрлашда олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, йўналишлар, касб ва ихтисосликлари бўйича рўйхатни белгилаш, уларни амалга оширадиган олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларини аниқлаш, ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастрлари билан боғлиқ корхоналар ва ташкилотларда ўқитиш, амалиёт ўтказиш ва тажриба орттириш мажбуриятини ҳисобга олган ҳолда, улар бўйича таълим стандартларини, ўқув режалари ва дастурларини замонавий талаб ва халқаро тажрибаларни инобатга олган ҳолда, қайтадан танқидий кўриб чиқсин;