7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси Адиблар хиёбонининг яхлит меъморий ансамблини барпо этиш бўйича, Ўзбекистон Бадиий академияси мазкур қарорнинг 5-бандида кўрсатилган адибларнинг ҳайкалларини яратиш бўйича буюртмачи этиб, шунингдек, «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун бош лойиҳачи этиб белгилансин.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда тасдиқланган лойиҳа ҳамда ушбу қарорнинг 5-бандида кўрсатилган ижодий танлов натижалари асосида Адиблар хиёбонининг яхлит меъморий ансамблини барпо этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни, шунингдек, молиялаштириш манбаларини белгилаган ҳолда қарор қабул қилсин.
 LexUZ шарҳи