Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонунига (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) мувофиқ товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир гувоҳноманинг ҳамда товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг (бундан буён матнда гувоҳнома деб юритилади) амал қилиш муддатини узайтириш тартибини белгилайди.
1. Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) талабнома берилган санадан эътиборан ўн йил мобайнида амал қилади.
11. Ушбу Қоидаларнинг 7-бандида назарда тутилган ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ва/ёки нотўғри расмийлаштирилган тақдирда, гувоҳнома эгасига мавжуд камчиликларни бартараф этиш тўғрисида Вазирлик томонидан сўров юборилади.
12. Мавжуд бўлмаган ҳужжатлар ёки нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатлардаги камчиликлар бартараф этилиб, Қоидаларнинг 11-бандида кўрсатилган муддат ичида тақдим этилмаган тақдирда, Вазирлик томонидан гувоҳнома эгасига гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда билдиришнома юборилади.
14. Аризани қаноатлантириш рад этилган тақдирда гувоҳнома эгаси гувоҳноманинг амал қилиш муддати ёки мазкур Қоидаларнинг 4-бандида назарда тутилган муддат ўтмаган бўлса, Вазирлик билдиришномасида назарда тутилган камчиликларни бартараф этган ҳолда, қўшимча патент божи тўламасдан такроран гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида ариза тақдим этиши мумкин. Бунда мазкур Қоидаларнинг
7-бандида назарда тутилган ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ва/ёки нотўғри расмийлаштирилган тақдирда, Вазирлик томонидан сўров юборилмаган ҳолда аризани қаноатлантириш рад этилади.
15. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун гувоҳноманинг амал қилиш муддати ва мазкур Қоидаларнинг 4-бандида назарда тутилган муддат ўтказиб юборилган тақдирда, гувоҳноманинг амал қилиши муддати узайтирилмайди. Мазкур ҳолатда Қонунда белгиланган тартибда товар белгисини ва хизмат кўрсатиш белгисини ҳамда товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатга олиш умумий асосларда амалга оширилади.