1-иловага* мувофиқ иқтисодий ночор корхоналарга нисбатан банкротлик тартиботларини бошлаш тўғрисидаги ташаббуси;
2-иловага* мувофиқ паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисидаги таклифи;
3-иловага* мувофиқ зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор корхоналарнинг давлатга тегишли улушларини эркин сотувга қўйиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (Р.Азимов) Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, уюшмалар, корпорациялар, компаниялар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар билан биргаликда икки ҳафта муддатда 4-иловага* мувофиқ зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор йирик саноат корхоналари таркибини ўзгартириш ҳамда уларнинг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш юзасидан комплекс чора-тадбирларни тасдиқласинлар ва уларнинг бажарилиши бўйича доимий мониторинг олиб борсинлар.
3. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, «Ўзагромашсервис» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда 5-иловада* кўрсатиб ўтилган корхоналарнинг молиявий беқарорлиги сабабларини чуқур таҳлил қилсинлар ҳамда уларни молиявий соғломлаштириш юзасидан таъсирчан чора-тадбирлар ишлаб чиқсинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага* мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
*6-илова рус тилидаги матнда берилган.