Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва қишлоқ хўжалигига агрокимёвий хизматларни кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 24 октябрдаги ПҚ-2640-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 70-модда):
а) 1-банднинг биринчи хатбошидаги «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компаниясининг қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларига» сўзлари «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятининг «Агрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик жамиятларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг 2-банди биринчи хатбошидаги «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компаниясининг қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларидан» сўзлари «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятининг «Агрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик жамиятларидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 09/20/170/0336-сон)
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Аммиакли селитрани ишлаб чиқариш, ташиш ва сотишни назорат қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 30 апрелдаги 204-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 4-сон, 44-модда) 1-бандининг учинчи хатбошидаги «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компаниясининг «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятлари» сўзлари «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятининг «Агрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик жамиятлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика пиллачилик тармоғини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 15 ноябрдаги ПҚ-512-сон қарори)» 2007 йил 4 январдаги 7-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2007 й., 1-2-сон, 13-модда) 1-иловадан «Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё республика маркази» блоки чиқариб ташлансин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки объектларидан оқилона фойдаланиш ва уларни тасарруф этишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 8 сентябрдаги 251-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 369-модда) 2-илованинг 75-сатри «Балансда сақловчи» устунидаги «Қишлоқхўжаликкимё» ОАЖ» сўзлари «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятининг «Сирдарё агрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўсимликларни ҳимоя қилиш хизмати тузилмасини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 29 мартдаги 148-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 13-сон, 150-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 28 июндаги 290-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2004 йил 4 июндаги 257-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 51-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида чигиртка ва бошқа хавфли зараркунандаларга қарши курашиш махсус ишчи гуруҳини ташкил этиш тўғрисида» 2005 йил 24 мартдаги 89-сон қарори.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 12 декабрдаги 256-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 48-50-сон, 488-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 11 июндаги 165-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 6-сон, 37-модда) 3-илованинг 167 ва 199-позициялари чиқариб ташлансин.