Ҳужжат кучини йўқотган " " 19.02.2018
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида» 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш кўламларини кенгайтириш ҳисобига қишлоқ аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон қарори билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қуриш учун фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан аниқланадиган потенциал уй қурувчиларнинг Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойларга бўлган ижтимоий эҳтиёжларидан келиб чиқиб, уй қурувчиларни танлаб олиш ва уларнинг иштирок этиши тартибини белгилайди.
12. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ариза берувчининг уй-жой шароитларини, шу жумладан ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ижтимоий мезонларга мувофиқлиги юзасидан ўрганади, ўрганиш якунлари бўйича ариза берувчида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёж амалда мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида текшириш далолатномаси тузилади.
а) ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилиши;
в) ариза берувчининг уй-жой шароитларини, шу жумладан унинг ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ижтимоий мезонларга мувофиқлиги юзасидан ўрганиш якунлари бўйича тузилган текшириш далолатномасида ариза берувчида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёж йўқлиги ҳолатининг асосли кўрсатилиши;
18. Ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича ёзма тавсия бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.
21. Ёзма тавсия бериш рад этилган ва аризалари ушбу Низомнинг 20-банди асосида кўриб чиқилмаган ариза берувчилар ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ ёзма тавсия бериш тўғрисидаги такрорий аризани кейинги йилда беришга ҳақлидир.
26. Иштирок этувчи тижорат банкининг филиаллари Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 майдаги 148-сон қарори билан тасдиқланган Тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомда ва Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган талабларга ва муддатларга мувофиқ талабгорларнинг ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқади.

№ _______________

Дастур доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш учун «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ филиали билан дастлабки шартномани тузиш ва иштирок этувчи тижорат банкининг филиалида ипотека кредити олиш учун
____________________________________________________________________________________________

(доимий яшаш жойининг манзили кўрсатилади)

манзилида доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси (талабгор) _____________________________
__________________________________________________________________________________________га

(Ф.И.О.)

берилди.
Ушбу тавсия _________________________________________________________________________________

(фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи кўрсатилади)

томонидан тузилган 20____ йил «___»__________ даги _____-сон Ариза берувчида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёж амалда мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида уй-жой шароитларини текшириш далолатномасига мувофиқ берилди. Бунда, ______________________________________________________________________

(талабгорнинг Ф.И.О.)

қуйидаги ижтимоий мезонларга мувофиқлиги инобатга олинган:
1) _________________________________________________________________________________________;
2) _________________________________________________________________________________________;
3) _________________________________________________________________________________________.

(Ариза берувчи — уй қурувчининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг тавсиялари асосида 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ижтимоий мезонлар кўрсатилади)

Ушбу ёзма тавсия Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги «2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида» ПҚ-2639-сон қарорига ва Ариза берувчи — уй қурувчининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиялари асосида 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ берилди.
Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқол)
_______________________________________________________
Фуқаролар йиғинининг масъул котиби
_______________________________________________________

М.Ў.

20___ йил «____»____________________

(берилган сана)