Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги, 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 117-сон «Давлат махсус мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги, 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 528-сон «Мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатларда болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Мактабгача таълим муассасаларида мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган жисмоний ёки ақлий ривожланишидаги нуқсонлари бўлган болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови ундирилмайди.
8. Ота-оналар томонидан шартнома шартлари бажарилмаслиги ёки лозим даражада бажарилмаслиги, шу жумладан тўлов шартномада белгиланган миқдорда ҳамда мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган муддат ўтгач икки ҳафта мобайнида узрли сабабларсиз тўланмаган тақдирда, ота-оналар билан тузилган шартноманинг амал қилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатилади ва бу боланинг мактабгача таълим муассасаси ёки мактаб-интернатида бўлишини тўхтатиш учун асос бўлади. Бунда тўлов амалга оширилмаганлиги боланинг мактаб-интернатда таълим олишини тўхтатишга асос бўлмайди.