Ҳужжат 18.07.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги, «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги, «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 августдаги 157-сон «Солиқ тўловчиларга ахборот хизмати кўрсатиш ва давлат солиқ хизмати органларининг ахборот тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги, «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 августдаги 157-сон «Солиқ тўловчиларга ахборот хизмати кўрсатиш ва давлат солиқ хизмати органларининг ахборот тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ молиявий ва солиқ ҳисоботларини (бундан буён матнда ҳисобот деб юритилади) алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Солиқ кодексининг 43 ва 44-моддаларида солиқ ҳисоботини тузишга доир белгиланган талаблар бузилган бўлса.