Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги, «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги, «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 августдаги 157-сон «Солиқ тўловчиларга ахборот хизмати кўрсатиш ва давлат солиқ хизмати органларининг ахборот тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Молиявий ва солиқ ҳисоботларини алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 18 декабрдаги 2007-65-сон «Молиявий ҳисоботлар ва солиқ ҳисоб-китобларини алмаштириладиган магнит (электрон, оптик) манбаларда ёки алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида тақдим этишнинг тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1756, 2008 йил 3 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 1-2-сон, 3-модда);
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 18 мартдаги 2013-14-сон «Молиявий ҳисоботлар ва солиқ ҳисоб-китобларини алмаштириладиган магнит (электрон, оптик) манбаларда ёки алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида тақдим этишнинг тартиби тўғрисида»ги Вақтинчалик низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1756-1, 2013 йил 1 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 14-сон, 186-модда).
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги, «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 августдаги 157-сон «Солиқ тўловчиларга ахборот хизмати кўрсатиш ва давлат солиқ хизмати органларининг ахборот тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ молиявий ва солиқ ҳисоботларини (бундан буён матнда ҳисобот деб юритилади) алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 52-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3448, 25.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 11 мартдаги 2021-14-сонли қарорига (рўйхат рақами 2808-2, 20.03.2021 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2021 й., 10/21/2808-2/0224-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 52-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3448, 25.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 11 мартдаги 2021-14-сонли қарорига (рўйхат рақами 2808-2, 20.03.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2021 й., 10/21/2808-2/0224-сон)
17. Ҳисоботни электрон ҳужжат тарзида жўнатишда электрон рақамли имзодан фойдаланиш тартиби Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматларда электрон рақамли имзодан фойдаланиш қоидалари (рўйхат рақами 2727, 2015 йил 13 ноябрь) билан тартибга солинади.