Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддасига мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилотларининг, шу жумладан, уларнинг ваколатхоналари ва филиалларининг, халқаро ва чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхона ва филиалларининг (бундан буён матнда — ННТ деб юритилади) чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан (бундан буён матнда — чет эллик шахслар деб юритилади) пул маблағлари ва мол-мулк олишни адлия органлари билан келишиш тартибини белгилайди.