Ҳужжат кучини йўқотган " " 07.08.2017
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 августдаги 566-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати фаолиятини белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг, шунингдек ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларнинг ёнғинга қарши ишончли ҳимоясини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Ушбу Низом «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг (кейинги ўринларда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати деб аталади) туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларидаги (кейинги ўринларда туманлар ва шаҳарлар деб аталади), ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги бўлинмаларини ташкил этиш тартибини белгилайди.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси объектларида, шаҳарларида, шаҳар кўринишидаги шаҳарчаларида, туманларнинг марказларида ва аҳоли яшайдиган бошқа жойларда Ички ишлар вазирлигининг ёнғин соқчилигини ташкил этиш тартиби тўғрисида» 1996 йил 20 мартдаги 112-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 9 мартдаги 113-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 6-модда) 4-илованинг 1-банди.