Ҳужжат 13.06.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
«Электрон тижорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, электрон тижорат субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солиш ҳамда электрон тижорат субъектлари томонидан битимлар содир этилиши тартибини, электрон тижоратда қўлланиладиган электрон ҳужжатлар ва хабарларни сақлаш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Қоидалар «Электрон тижорат тўғрисида», «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ электрон тижорат шаклида товарларни сотишни (ишларни бажаришни, хизматлар кўрсатишни) тартибга солади.
Электрон тижорат шаклида товарларни сотишда (ишларни бажаришда ва хизматлар кўрсатишда) ушбу Қоидаларга 1-иловада кўрсатилган товарларни (ишларни, хизматларни) сотиш тартиб-таомилларини соддалаштиришга йўналтирилган алоҳида нормалар қўлланилади.
5. Товарлар (ишлар, хизматлар) электрон тижорат объектлари ҳисобланади, ушбу Қоидаларга 2-иловага* мувофиқ рўйхатга биноан айланмадан олиб қўйилган ёки айланмадаги чекланган товарлар (ишлар, хизматлар) бундан мустасно.
* Қоидаларга 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
6. Электрон тижорат ушбу Қоидаларга 3-иловага мувофиқ схемага биноан ахборот тизимида офертани (таклифни) жойлаштириш ва офертага акцепт олиш йўли билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
51. Электрон тижоратда товарни қайтариш «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Фуқаролик кодексига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек тузилган шартномага мувофиқ амалга оширилади.
1. Ушбу Низом «Электрон тижорат тўғрисида», «Электрон рақамли имзо тўғрисида» ва «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ шартномалар тузишда электрон рақамли имзоларни қўллаш ва электрон ҳужжатларни ва электрон тижоратда қўлланиладиган электрон хабарлардаги мавжуд ахборотни сақлаш тартибини белгилайди.