Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни кенг жалб этиш, уларнинг корпоратив бошқарувда, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашда, сифатли, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ва уларни ташқи бозорларга етказиб беришни ташкил этишда фаол иштирок этиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, акциядорлик жамиятларининг устав капиталларидаги давлат активлари ва улушларини қисқартириш ҳисобига иқтисодиётда давлат иштирокини тубдан камайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
устав капиталидаги давлат улушининг камида 15 фоизи хорижий инвесторларга сотиладиган акциядорлик жамиятларининг рўйхати 1-иловага* мувофиқ;
устав капиталидаги камида 15 фоиз улуши, шу жумладан қўшимча акцияларни чиқариш йўли билан, хорижий инвесторларга сотиладиган акциядорлик жамиятларининг рўйхати 2-иловага* мувофиқ;
ишлаб чиқариш ва стратегик хом ашёни дастлабки қайта ишлаш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи акциядорлик жамиятларининг, шунингдек табиий монополиялар субъектларининг ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товарлар ва хизматларни тартибга солиб бориладиган нархлар бўйича етказиб берувчиларнинг рўйхати 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1 — 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарорининг 8-бандида белгиланган муддатда қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг кўрсатиб ўтилган қарорида назарда тутилган солиқ имтиёзлари ва преференциялари беришга доир тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар тақдим этсинлар.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 12 октябрдаги 398-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 10-сон, 39-модда) билан тасдиқланган Холдинглар тўғрисидаги низомда:
а) I бўлимнинг 1-банди биринчи хатбошидаги «очиқ» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) III бўлимнинг 3-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) IV бўлимнинг 1-бандидаги «Давлат мулки қўмитаси томонидан» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 26 октябрдаги 452-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 10-сон, 39-модда) билан тасдиқланган Улгуржи қишлоқ хўжалиги бозори тўғрисидаги Намунавий низомда:
а) 1-банддаги «очиқ турдаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 22-банддаги «очиқ» сўзи чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 16-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 апрелдаги 196-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорида ҳисоб-китоб-клиринг палаталари тўғрисидаги низомда:
6-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й ., 10-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисидаги низомнинг 1-банди биринчи хатбошидаги «1 млрд сўмдан ортиқ бўлган корхоналарда» сўзларидан кейин «шунингдек активларнинг баланс қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг юз минг бараваридан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларида» сўзлари қўшилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 октябрдаги 619-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2022 й., 09/22/619/0968-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фонд бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 19 мартдаги ПҚ-1727-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2012 йил 22 майдаги 140-сон қарорининг 1-банди бешинчи хатбошидаги «фонд бозорини янада ривожлантириш учун» сўзларидан кейин «шу жумладан «Энг яхши корпоратив бошқарув», «Энг яхши инвестиция воситачиси» ва «Энг яхши инвестиция консультанти» ҳар йилги танловини ўтказиш учун, шунингдек корпоратив бошқарув ва молия бозори соҳасида халқаро конференциялар, «давра суҳбатлари» ва семинарлар ўтказиш учун» сўзлари қўшилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 8-сон, 61-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларининг 7-бандидаги «очиқ» сўзи чиқариб ташлансин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор ва паст рентабелли ташкилотларнинг фойдаланилмаётган ҳудудлари ва ортиқча ишлаб чиқариш майдонларини янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 15 июлдаги 192-сон қарорига 3-иловадаги 42-позиция чиқариб ташлансин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки объектларидан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 9 октябрдаги 289-сон қарорида:
62-позициядаги «Қизилқумцемент» АЖ» сўзлари «Ўзқурилишматериаллари» АК» сўзлари билан алмаштирилсин;
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Акциядорлик жамиятларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 22 августдаги 361-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 8-сон, 31-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «1999-2000 йилларда хусусийлаштиришни чуқурлаштириш ва давлат мулкини сотишдан маблағлар тушишини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 17 декабрдаги 525-сон қарорига 8-илованинг 8-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «2001-2002 йилларда хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича келгусидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 9 мартдаги 119-сон қарорига 6-илова II бўлимининг 15-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 17-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон қарори 1-бандининг иккинчи ва бешинчи хатбоши, шунингдек унинг 1, 4-иловалари ҳамда 5-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 32-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида» 2008 йил 22 июлдаги ЎРҚ-163-сон ҳамда «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сон қонунлари)» 2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 12-сон, 79-модда).