Ҳужжат кучини йўқотган " " 23.12.2017
|
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 15 декабрдаги 129-сонли «Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2106-3 22.12.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
«Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2010 йил 26 мартдаги 95-сон буйруғи (рўйхат рақами 2106, 2010 йил 25 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 21-сон, 165-модда) билан тасдиқланган Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг муқаддимасидаги «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 355-модда)» деган сўзлар «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.