Олдинги таҳрирга қаранг.
(муқаддиманинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 5-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(муқаддиманинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 5-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(муқаддиманинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 5-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(муқаддиманинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 5-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(муқаддиманинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 5-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши ва судлар томонидан мазкур тоифадаги ишларни кўришда келиб чиқаётган масалаларни тушунтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 30, 31-моддаларига мувофиқ, агар руҳий ҳолати бузилган шахсни фақат стационар шароитида текширувдан ўтказиш ёки даволаш мумкин бўлса, руҳий ҳолатнинг бузилиши эса оғир ва унинг ўзи учун ёки атрофидагилар учун бевосита хавф туғдириши, унинг ночорлиги, яъни асосий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда қондиришга лаёқатсизлиги, агар шахс психиатрия ёрдамисиз қолдирилгудек бўлса, руҳий ҳолати ёмонлашуви оқибатида унинг соғлиғига жиддий зарар етказилиши билан боғлиқ бўлса, уни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия муассасасига ётқизиш масаласи судлар томонидан ҳал қилиниши тушунтирилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 5-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Судларнинг эътибори, шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг стационарда ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги ишлар психиатрия муассасаси жойлашган ердаги суднинг судловига тааллуқли эканлигига қаратилсин (ФПК 317-моддасининг учинчи қисми).
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Шахсни психиатрия стационарига ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг стационарда ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги аризада «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида кўрсатилган асослар кўрсатилиши керак.
Суд аризани қабул қилиш билан бир пайтда аризани судда кўриб чиқиш учун зарур бўлган муддатда шахснинг психиатрия стационарида бўлиб туриши масаласини ҳал этади (ФПК 317-моддасининг тўртинчи қисми).
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ФПК 318-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, суд мажлисига муассаса вакилининг узрсиз сабабларга кўра келмаганлиги аризани кўриб чиқишга монелик қилмайди, бироқ суд унинг келишини шарт деб топиши мумкин.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Психиатрия стационарига ётқизилаётган шахснинг қонуний вакили тушунчаси ва доираси «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги Қонунда белгиланганлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 5-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 5-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш ёки унинг стационарда ётиши муддатини узайтириш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш якуни бўйича ФПК 249 — 253, 319-моддаларига асосан ҳал қилув қарори қабул қилади.
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
7. «Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 121-моддасида, сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган, диспансер ҳисобида турган ҳамда тиббий текширувдан ва (ёки) даволанишдан бўйин товлаётган шахс сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига суднинг ҳал қилув қарори асосида ғайриихтиёрий тартибда ётқизилиши белгиланганлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
8. Қонуннинг 122-моддасида, сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахснинг сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимида ғайриихтиёрий тартибда даволанишда бўлишининг давомийлик муддати олти ойгача этиб белгиланганлигига, сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахснинг сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимида ғайриихтиёрий тартибда даволанишда бўлиши муддати ушбу муассаса тиббий комиссиясининг хулосаси асосида суд томонидан олти ойгача узайтирилиши мумкинлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ФПК 322-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, суд мажлисига муассаса вакилининг — тиббий комиссия аъзосининг, сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахс вакилининг узрсиз сабабга кўра келмаганлиги ишни кўриб чиқишга монелик қилмайди, бироқ суд уларнинг келишини шарт деб топиши мумкин.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида кўрсатиб ўтилган беморнинг ҳуқуқларидан келиб чиқиб, шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ҳамда сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасаларда ётиши муддатини узайтириш билан боғлиқ фуқаролик ишлари ёпиқ суд мажлисида кўрилади.
ФПК 266-моддасининг 5-бандига мувофиқ судлар томонидан шахсни ғайриихтиёрий тартибда сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш ҳақидаги ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилиши лозим.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Судлар шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ҳамда сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш билан боғлиқ фуқаролик ишларини кўришда Ўзбекистон Республикасининг «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги Қонуни 28-моддасида ва «Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни 122-моддасида белгиланган муддатларга қанчалик риоя қилинганлигига алоҳида эътибор қаратишлари, ишларни кўришда аниқланган қонун бузилиши ҳолларига хусусий ажрим чиқариш орқали (ФПК 275-моддаси) муносабат билдиришлари лозим.