Бериладиган ҳужжат, кўрсатиладиган хизмат номи | Ҳаракат ва (ёки) муайян фаолият | Тадбиркорлик субъектига ҳужжат берувчи ваколатли орган | |
1. | Тадбиркорлик субъектларини муҳандислик-коммуникация тармоқларига «тайёр ҳолда топшириш» шартлари билан улаш. | Муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш. | Туман (шаҳар) ҳокимлиги Фойдаланаётган ташкилотлар |
2. | Бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишига ўзгаришларни тасдиқлаш. | Бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартириш. | Қурилиш вазирлиги |
3. | Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсат бериш. | Муҳандислик таъминоти учун юклама ҳажмини ўзгартирмаган ҳолда объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишни амалга ошириш. | |
4. | Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсат бериш. | Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш. | |
5. | Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома. | Юридик шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш. | Давергеодезкадастр |
6. | Бино, иншоотлар ва кўп йиллик экинларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказганлиги тўғрисида гувоҳнома. | Юридик шахсларнинг бино, иншоотлар ва кўп йиллик экинларга (шу жумладан ер ости иншоотлари) бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш. | |
7. | Юридик шахсларнинг бино ва иншоотлари ипотекасини ва ипотека шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш. | Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва улар билан тузилган битимларнинг давлат реестрида ипотека тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ёзувни киритиш, шунингдек, ипотекани давлат рўйхатидан ўтказишни тасдиқлаш. | |
8. | Алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдосини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномаси. | Алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдосини амалга ошириш. | Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги Алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдосини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномаларини бериш бўйича махсус комиссиялар |
9. | Умумий овқатланиш ташкилотлари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси. | Умумий овқатланиш ташкилотлари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш. | |
13. | Ер қаъри участкаларидан фойдаланган пайтда бузилган ерларни рекультивациясини ўтказиш тўғрисидаги хулосаси. | Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни ишга туширишда мавжудлиги тасдиқланмаган фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг балансидан чиқариш тўғрисидаги қарорни олиш. | Туман (шаҳар) ҳокимликлари |
14. | Ўрмон фондига кирмайдиган дарахтзор ва бутазорларни кесиш учун рухсатнома бериш. | Ўрмон фондига кирмайдиган дарахтзор ва бутазорларни кесишни амалга ошириш. | Туман (шаҳар) ҳокимликлари |
15. | Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома бериш. | Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш. | Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги |
16. | Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома бериш. | Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш. | Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, туман (шаҳар) ҳокимликлари |
17. | Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо сертификатини бериш. | Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзолар сертификатини бериш. | Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази |