Ҳужжат кучини йўқотган " " 07.01.2011
 LexUZ шарҳи
«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва мулкчиликнинг хусусий шаклига асосланган кичик ва ўрта корхоналар ташкил этишни рағбатлантириш, юридик шахс ташкил этмасдан якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки, тадбиркорлик субъектлари — фақат юридик шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган фаолиятнинг айрим турлари рўйхатига кирмаган тадбиркорлик фаолияти турлари билан жисмоний шахслар юридик шахс ташкил этмасдан белгиланган тартибда шуғулланишлари мумкин, қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолиятнинг фақат юридик шахслар шуғулланишлари мумкин бўлган айрим турлари бундан мустасно.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 11 ноябрдаги 380-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 22-сон, 174-модда)
2. Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарлари ҳокимият ва бошқарув маҳаллий органлари томонидан «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига қатъий риоя қилиниши ҳамда назорат қилувчи ва бошқа давлат органларининг тадбиркорларнинг хўжалик фаолиятига аралашишига йўл қўйилмаслиги, хусусий тадбиркорликнинг кенг ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилиши учун жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 11 ноябрдаги 380-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 22-сон, 174-модда)