ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ
«Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олишнинг хабардор қилиш тартибида рўйхатга олувчи органлар ва давлат солиқ хизмати ҳамда давлат статистика органлари ўртасида ўзаро ахборот алмашинуви тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги, «Давлат статистикаси тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 14 ноябрдаги ПҚ-2066-сонли «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитасининг 2006 йил 29 сентябрдаги 2006-40, 6-сон «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олишнинг хабардор қилиш тартибида рўйхатга олувчи органлар ва давлат солиқ хизмати ҳамда давлат статистика органлари ўртасида ўзаро ахборот алмашинуви тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1633, 2006 йил 31 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 43-44-сон, 434-модда);
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитасининг 2011 йил 31 январдаги 2011-3, 1мб-сон «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олишнинг хабардор қилиш тартибида рўйхатга олувчи органлар ва давлат солиқ хизмати ҳамда давлат статистика органлари ўртасида ўзаро ахборот алмашинуви тўғрисидаги йўриқномага қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1633-1, 2011 йил 18 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 75-модда).