Ҳужжат 01.06.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 февралдаги ПФ-4702-сон «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 февралдаги ПҚ-2293-сон «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
1. 2-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат қўмитаси деб юритилади)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 4-банддаги «Давлат қўмитаси» деган сўзлар «Вазирлик» деган сўз билан алмаштирилсин.
3. 6-банддаги «Давлат қўмитасининг» деган сўзлар «Вазирликнинг» деган сўз билан алмаштирилсин.
4. 8-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Давлат қўмитаси» деган сўзлар «Вазирлик» деган сўз билан алмаштирилсин.
5. 9-банддаги «Давлат қўмитасининг» деган сўзлар «Вазирликнинг» деган сўз билан алмаштирилсин.
6. 12-банднинг олтинчи хатбошисидаги «Давлат қўмитасига» деган сўзлар «Вазирликка» деган сўз билан алмаштирилсин.
7. 13-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Давлат қўмитаси» ва олтинчи хатбошисидаги «Давлат қўмитасининг» деган сўзлар тегишинча «Вазирлик» ва «Вазирликнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 16-банддаги «Давлат қўмитаси» деган сўзлар «Вазирлик» деган сўз билан алмаштирилсин.